UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Англия лига кубоги. "Челси" пенальтилар сериясида "Саутгэмптон"ни енгди. "Арсенал" эса "Лидс"ни мағлубиятга учратди  0 01:42А Серия. Жирунинг ягона голи "Милан"га "Торино" устидан ғалаба тақдим этди  0 00:57Неймар: "Вератти - даҳо. У мен бирга ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячилардан бири"   0 00:37"Милан" "Ривер Плейт" тўпурарига жиддий қизиқиш билдирмоқда  1 00:15А Серия. "Салернитана" "Венеция" устидан ғалаба қозонди. "Женоа" ва "Специя" дуранг қайд этишди  0 00:01Olamsport: Ҳасанбойнинг ғалабаси тортиб олинди, икки боксчимиз кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  2 23:34Мбаппе "Реал"га ўтишга узил-кесил қарор қилди  5 23:15А Серия. "Милан" – "Торино". Асосий таркиблар маълум  10 22:58"Ньюкасл" Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. У маош бўйича АПЛда учинчи бўлади   1 22:39Сульшер "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам МЮни бошқаради. Алекс Фергюсон мураббийни қўллаб-қувватламоқда  12 22:19"Бавария" Команни трансферга қўяди  4 22:01Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?  4 21:43Верратти сафдан чиқди  0 21:24"Интер" Польша терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  0 21:03"Ливерпуль" "Боруссия Д" етакчиларидан бирини нишонга олди  8

Ла Лига. "Реал"нинг ғалабали серияси "Вильярреал"га қарши ўйинда якунига етди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал"нинг ғалабали серияси "Вильярреал"га қарши ўйинда якунига етди

Ла Лига 7-тур доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Вильярреал"ни қабул қилди.

"Реал Мадрид" – "Вильярреал" 0:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Начо, Модрич (Азар, 73), Каземиро, Вальверде, Бензема, Асенсио (Иско, 81), Винисиус Жуниор, Родриго (Камавинга, 46).

"Вильярреал" – Рульи, Фойт (Марио Гаспар, 86), Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Капу, Коклен (Мойсес Гомес, 58), Парехо, Пино (Тригерос, 84), Пако Алькасер (Диа, 58), Данжума (Пенья, 84).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (40), Коклен (55), Мойсес Гомес (70).


Реал Мадрид

Примера Дивизион . 7-тур

26/09/2021, 00:00

0
:
0
Тугади

Вильярреал

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 23985 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
40'  Винисиус Жуниор
46'  Родриго (Эдуардо Камавинга)
73'  Лука Модрич (Эден Азар)
81'  Марко Асенсио (Иcкo)
55'  Франсис Коклен
58'  Франсис Коклен (Мои Гомес)
58'  Пако Алькасер (Булайе Диа)
70'  Мои Гомес
84'  Арно Данджума (Мануэль Тригерос)
84'  Йереми Пино (Рубен Пенья)
86'  Хуан Фойт (Марио Гаспар)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Муросасиз курашда ҳисоб очилмади. Ким очко йўқотди-ю, ким уни ишлаб олди, хулоса ўзингиздан.

Шу паллада, ҳакам қўшиб берилган вақт ҳам якунланганини маълум қилди ва финал ҳуштагини чалди. 

Мезбонлар ҳимоядан чиқишда тўп оширишдаги хато ва "аут". 

Азар билан девор услубида ўйнаб, ҳимоячиларни бироз чалғитган Винисиус зарба беришга қарор қилди, лекин жуда ноаниқ. 

Винисиус ўзига нисбатан фол бўлганини ҳакамга уқтиришга уринмоқда, аммо фойдасиз. 

Куртуадан бошқа майдондаги барча футболчилар "Вильярреал" томонида.  

Стадионга ташриф буюрган мухлислар кўпроқ вақт кутган чоғи... 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўз назоратлари ушлаб туриб, биринчи навбатда дарвозалари даҳлсизлигини таъминлашмоқда.  

87-дақиқа. Вальверде тўпга ета олмагач, рақибига нисбатан қоидани бузди.

84-дақиқа. Ўзгариш! Алмаштирилаётган Хуан Фойт бирдан мазаси қочиб қолди чоғи, футболчи имкон қадар кўпроқ майдонда қолишга ҳаракат қилди ва кейингина ўрнини Марио Гаспарга бўшатиб берди.  

84-дақиқа. Ўзгаришлар! Арно Грёневельд ўрнини Ману Тригеросга бўшатиб берди.  

83-дақиқа. Алаба яна бир бор ишончли ҳаракат қилиб, рақибнинг қарши ҳужумга "қочаётган" футболчисини зарарсизлантирди.  

82-дақиқа. Кетма-кет зарбалар, аммо тўп дарвозагача етиб бормаяпти. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнига Иско майдонга туширилди.  

80-дақиқа. Алаба рақибнинг хавфли ҳужумини қайтариб қолишга эришди. Бурчак зарбаси.  

78-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди ва Камавинганинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўпни эса посбон ушлаб олди.  

77-дақиқа. Энди Винисиус оддий вазиятда тўпни рақиб "совға" қилди. Яқин жойда бўлган Начо қарши ҳужумнинг олдини олди.   

74-дақиқа. Алаба марказда тўпни олиб қўйди ва Винисиусга ташлаб берди, бразилиялик футболчи тезлиги эвазига қулай нуқтага чиқиб борди, аммо сўнгги зарбаси қовушмади.   

Тажрибали Анчи бу ўйинни ютишга ҳаракат қиляпти ва таваккал юришлардан чўчимаяпти. 

73-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Эден Азар ўйинга тушди.  

70-дақиқа. "Реал" рақибни деярли жарима майдончасига "қамаб қўйди", аммо ҳамон меҳмонлар дарвозасига йўл топа олмаяпти.  

67-дақиқа. Майдон марказида Каземирога нисбатан қоида бузилди.  

65-дақиқа. Марко Асенсио тўпни жарима майдончаси томон оширди, Хуан Фойт хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди. 

63-дақиқа. Булае Диа Алабага қарши қўполлик ишлатди. 

Лукас Васкес ва Эден Азар майдонга тушишга тайёр туриб, учрашувни кузатишда давом этяпти. 

60-дақиқа. Хуан Фойт тўп учун курашда Бенземанинг юзига қўли билан зарба бериб юборди.  

58-дақиқа. Ўзгаришлар! Френсис Коклен ва Пако Алькасер ўрнига ўйинга Булае Диа ҳамда Мойсес Гомес қўшилди. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Франсис Кокленга сариқ.

55-дақиқа. Хуан Фойтнинг узатмасидан кейин Арно Грёневельд зарба беришга имкон топди, Куртуа ўз ўрнида.  

53-дақиқа. Камавинга чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва узатмани амалга оширди, лекин ҳимоячига теккан тўп, Бенземага етиб бормади. 

50-дақиқа. Стандарт вазиятдан кейин Милитао боши билан зарба берди ва ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ унга аниқлик етишмади.

48-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимдагидан фарқли равишда энди босимни кучайтирди ва рақибни анча эрта тўпсиз қолдирмоқда. 

Камавинга тўпни рақибдан олиб қўйишда фаоллик кўрсатди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди. 

Ўзгариш! Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан майдонга Эдуардо Камавинга туширилди. Франциялик ёш футболчи Родригони алиштирди. 

45-дақиқа. "Вильярреал" ҳимоядан чиқишга шошилмади, ўз навбатида "Реал" ҳам у қадар кучли босим уюштирмади. Шу паллада ҳакам жамоаларни танаффусга такли қилди. 

44-дақиқа. Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасидан кейин тўп Вальвердега келиб тушди, аммо уругвайлик футболчининг дарвоза томон йўллаган тўпи, анча юқоридан ўтиб кетди.  

42-дақиқа. Аввалги ўйинда хет-трик қайд этган Марко ўз кучига яна ишона бошлагани сезилиб турибди. Ҳозир унинг зарбасини ҳимоячи танасига қабул қилиб олди.

41-дақиқа. Винисиус улкан иқтидор ҳамда техника соҳиби эканлигини намойиш қилиб берди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиус ҳакам қарорига кескин эътироз билдиргани сабаб сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

38-дақиқа. Арно Грёневельд яна зарба бериш учун имкон топди. Унинг уриниши анча кучли, хавфли, бироқ бироз ноаниқ чиқди. 

35-дақиқа. Начо рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиби билан контактдан кейин йиқилди. "Реал" ҳимоячисига ҳакамнинг пенальти йўқ деган фикри маъқул келмади.  

33-дақиқа. Алаба ишончли ҳаракати ва Начонинг уни қўллаб- қувватлаши оқибатида мезбонлар тўпни қайтариб олишди.  

31-дақиқа. "Вильярреал" жуда ажойиб ҳужум ва қулай имкониятга эга бўлганди. Бир ҳужумда бир нечта зарба, лекин аввал Куртуа кейин ҳимоячилар тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўйишмади. Қўшимчасига, вазият якунланишини кутган ҳакамлар аввалроқ аслида ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этишди. 

29-дақиқа. Асенсио тўпни эгаллаб бир рақибини ортда қолдирид ва Винисиуснинг тезлигидан умид қилганди, аммо унинг узатмаси бироз қаттиқроқ чиқди ва рақиблар тўпни олиб қўйишди.   

27-дақиқа. Тўп билан яна "Вильярреал". Ўтган вақт давомида айнан меҳмонлар кўпроқ тўп билан муомалада бўлаётгандек. Жамоа номдорроқ рақибдан қўрқмай ўйнамоқда.  

25-дақиқа. Асенсио охиригача рақибларига босим уюштирди, аммо охирги паллада ўйин қоидасини бузди.  

Бурчак зарбасидан кейин Милитаонинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

23-дақиқа. Херонимо Руи хавфни бартараф этиб, тўпни қайтаришни уддалади. 

22-дақиқа. Винисиус кутилмаганда йиқилиб тушган бўлса ҳам, тўпни жамоасида олиб қолишни уддалади.  


 

21-дақиқа. Карим Бенземанинг уринишига бироз аниқлик етишмади.  

20-дақиқа. Пако Алькасер жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди.  

19-дақиқа. "Вильярреал" тўпни назорат қилиб турибди ва ҳужум учун имкон изламоқда.  

16-дақиқа. "Реал" бурчак зарбасини амалга оширди, лекин рақиб қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Шу сабабли Алаба қоидани бузишга мажбур бўлди.  

13-дақиқа. Арно Грёневельд жарима майдончасига кириб, зарба йўллади, Куртуа катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

12-дақиқа. "Реал" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга ошириб берди. 

11-дақиқа. Куртуа охирги ҳимоячи вазифасини аъло даражада бажариб берди.

9-дақиқа. Меҳмонлар бироз ўйин темпини тушириш ниятида тўпни ўзларида, ҳимоячилар орқали ушлаб туришибди.

7-дақиқа. "Вильярреал" ижросидаги қарши ҳужум марказга яқин ҳудудда узилиб қолди. 

6-дақиқа. Модричнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

4-дақиқа. "Реал"нинг ўнг қанот орқали уюштирмоқчи бўлган ҳужумини Пау Торрес узиб қўйди, у тўпга Асенсиодан аввал етиб борди.

3-дақиқа. Вальверде тўп оширишдаги хатосидан кейин рақиб кескин ҳужум уюштириши мумкин эди, аммо Каземиро вақтида керакли жойда пайдо бўлди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. Стадион узра "Реал" мадҳияси янграмоқда.  

Жамоаларнинг ушбу ўйинга танлаган таркиби билан танишинг.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Начо, Модрич, Каземиро, Вальверде, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.

"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Капу, Коклен, Парехо, Пино, Пако Алькасер, Данджума.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+6   
26 сен 02:04:45
FC BARSELONA
ARISTOCRATNO1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hamma KLUBGA oo'g'zini tiqaverarkanda bu Kazimgul
Menimcha buyerda Kazim degan odam ko'rinmayabdi lekin hamma Kazimlab qolibdi shunga o'xshash narsalarni ko'p yaqin orada ko'p ko'ryabman nima edi ola hurjin ko'zini suzmasa buqa ipini uzmidi shunaqa edimi aniq esimda yo'q
+6   
26 сен 00:39:32
LeoFAN
Кучлиси ютсин!
+5   
26 сен 01:53:18
Nabijon Murotov.
Real baribir uxlagan, Benzema sikib tashlaydimi, Vinisius itarib tashlaydimi, Kurtua berib tashlaydimi, farqi yoq. Ronaldu ketgan va Realdagi stabillik uxlagan. bir kun 6-1, bir kun 2-0, bir kun 0-0, Chlda esa sal kuchliroq raqib bosa sekin chiqib ketoradi.
+4   
26 сен 02:07:57
Shokirjon Soliyev
реял қариган дарахтга ўхшайди бир икки йил мева бериб тураверади лекин илдизи чириб бўлган , холис айтадиган бўлсам реални келажаги кўринмаябди , кейинги мавсум Холландни Мбаппени олиб келишса ҳам жамоа кучайиб кетмайди , кроос қариди , модрич қариди, бензема қариди , карвахал қариди , азарни ахволи тайин, шу ўйинчиларни ўрнини босадиган ўйинчилар кўринмаябди .
+4   
26 сен 02:03:18
Bruno Fernades
Phenomenal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, ҳимояда 2-сорт футболчилар йиғилган оддий контрпрессингни билмайди. Марказий ярим ҳимоя ҳам ноль. Мобилроқ, тезкорроқ футболчи керак марказга Кантега ўхшаган. Ҳужум қанотлари умуман ишламайди. Винисиус, Родриго, Асенсиолар Реал даражасидаги футболчилар эмас. Хуллас таркибни яхшигина янгилаш керак. Бугун ҳимояда фақат Алаба зўр ўйнади. Қолганлар ўша айтганимдек, ноль!!!
To'g'ri himoya umuman musr Ramos Varanedi o'rni endi bilinadi
+2   
26 сен 10:24:26
немо
ALFREDI DI STEFANO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bavariya deysanmi ch...o
Бировники билан ушлаб си. нми, ўзингники ярамайдими чумо
+2   
26 сен 02:20:16
FC BARSELONA
ARISTOCRATNO1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
I hamma KLUBGA osilib chiqadimi
Oxirgi paytda ko'p ko'ryabmanda Kazim yozmagan paytlari ko'plari Kazimlab qolyabdi
+2   
26 сен 02:20:04
Phenomenal
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Buni o'sha payt kelganda bilamiz. Internixam yutadi deyishgandi, yakun? Biz o'yindan oldin jamoalarning boshqa o'yiniga qarab xulosamizni qilamiz ammo o'sha kun kelganda umuman boshqa senariy bo'ladi! O'sha Liverpoolnixam qoqti real o'tgan mavsum shu tarkibi bilan to'g'rimi? Citynixam qiynagandi pandemiyada(varan qovunni kattasini qilgan o'yin). Xullas vaqt oliy xakam og'ayni.
Интер вазиятларидан фойдаланганда тамом эди. Ўтган йилги Ливерпуль эса Клопп бошқарувидаги энг кучсизи бўлса керак, асосий ҳимоячиларсиз ўйнаганди. Ситини қачон қийнаб қўйганди, шахсан ман жуда ҳавотирда кўрганман.
+2   
26 сен 02:11:19
Phenomenal
Shokirjon Soliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
реял қариган дарахтга ўхшайди бир икки йил мева бериб тураверади лекин илдизи чириб бўлган , холис айтадиган бўлсам реални келажаги кўринмаябди , кейинги мавсум Холландни Мбаппени олиб келишса ҳам жамоа кучайиб кетмайди , кроос қариди , модрич қариди, бензема қариди , карвахал қариди , азарни ахволи тайин, шу ўйинчиларни ўрнини босадиган ўйинчилар кўринмаябди .
Адабиётшуносга ўхшайсиз, боядан бери қийналиб тушунтирмоқчи бўлганимни битта жумлада тушунтирдиз, қойил!
+2   
26 сен 02:08:47
Phenomenal
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz bugungi o'yinga qarab fikir bildiryabsizmi deyman? O'tgan turlarda juda yaxshi xarakat qildi jamoa. Albatta men asosiy transfer xaqida aytib o'tdim. Yozda shu ikkalovidan biri kelishiga shubxam yo'q. Fikirimcha Pogbanixam kelish extimoli bor. Va ximoyanixam kuchaytirsa kerak Peres.
Интер билан ўйинда ҳам омад эвазига ютди Реал, ўйин ва яратилган вазиятлар бўйича Интер еб қўйди Реални. Валенсия билан ўйинда ҳам бир амаллаб ғалаба бўлди. Кучлироқ, прессинги яхшироқ жамоаларда Реал довдираябди. Энди тасаввур қилинг, прессинги дахшатли бўлган Бавария, Челси, Ливерпуль ва Сити нима аҳволга солади Реални?!
+2   
26 сен 02:08:14
RiNaT_SheyX (Bayern Munich)
LeoFAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кучлиси ютсин!
Kuchlisi 0:0 uYnadi Xd
+2   
26 сен 02:07:30
FC BARSELONA
ARISTOCRATNO1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
KAZIM BUZG'UNCHI KURINMAYDI SABA I BORMI
Yozsa nimaga yozding deysizlar yozmasa unda qo'ymisilar tushunish qiyin
+2   
26 сен 02:06:30
FC BARSELONA
ARISTOCRATNO1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hamma KLUBGA oo'g'zini tiqaverarkanda bu Kazimgul
Menimcha buyerda Kazim degan odam ko'rinmayabdi lekin hamma Kazimlab qolibdi shunga o'xshash narsalarni yaqin orada ko'p ko'ryabman nima edi ola hurjin ko'zini suzmasa buqa ipini uzmidi shunaqa edimi aniq esimda yo'q
+2   
26 сен 02:05:31
Samarano
Phenomenal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоада интилувчанлик, очилиш йўқ, битта иккита футболчи билан ўйин ўзгармайди!
Siz bugungi o'yinga qarab fikir bildiryabsizmi deyman? O'tgan turlarda juda yaxshi xarakat qildi jamoa. Albatta men asosiy transfer xaqida aytib o'tdim. Yozda shu ikkalovidan biri kelishiga shubxam yo'q. Fikirimcha Pogbanixam kelish extimoli bor. Va ximoyanixam kuchaytirsa kerak Peres.
+2   
26 сен 02:00:35
Phenomenal
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bunisini vaqt ko'rsatadin! 3 mavsum siz aytgandek bo'ldi. Ammo bu mavsum ancha yaxshi. Ronaldu ketdi, endi real tamom degani emas. Nasib qilsa keyingi mavsum bitta to'p xujumchi bilan(mbappe yoki holland) o'z darajasini tiklaydi. Pasayish xarbir klubda buladi. Real bu sinovlardan o'tib oldi pachti.
Жамоада интилувчанлик, очилиш йўқ, битта иккита футболчи билан ўйин ўзгармайди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика