UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  11 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Захирадан майдонга тушган Винисиуснинг голи "Реал Мадрид"га 3 очко келтирди Янгиликлар

Захирадан майдонга тушган Винисиуснинг голи "Реал Мадрид"га 3 очко келтирди

Испания ЛаЛигасининг 4-туридан ўрин олган "Реал" - "Вальядолид" учрашуви бўлиб ўтди.

Учинчи турдан кейин Зинедин Зидан шогирдлари 7 очко тўплаб (фақатгина "Реал Сосьедад" билан дуранг), 3-поғонани эгаллаб турибди.  


"Реал Мадрид" – "Вальядолид" 1:0 
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Гол: 1:0 – 65 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Марсело, Одриосола (Карвахаль, 57), Варан, Рамос, Иско (Асенсио, 57), Модрич, Вальверде, Каземиро, Бензема (Майораль, 87), Йович (Винисиус Жуниор, 58).

"Вальядолид" – Роберто, Рауль Карнеро, Санчес, Бруно Гонсалес, Эрвиас, Мичел (Эль-Ямик, 87), Сан-Эметерио (Маркос Андре, 64), Вальдо Рубио (Гвардиола, 74), Орельяна (Кике Перес, 63), Плано, Вейсман (Тони Вилья, 74).

Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (71), Каземиро (78), Марсело (90).


Ла Лига мусобақа жадвали 


Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 65'

Примера Дивизион . 4-тур

01/10/2020, 01:30

0
:
1
Тугади

Вальядолид

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Soto

45'
90'
57'  Альваро Одриосола (Даниэль Карвахаль)
57'  Иcкo (Марко Асенсио)
58'  Лука Йович (Винисиус Жуниор)
65'  Винисиус Жуниор
78'  Каземиро
87'  Карим Бензема (Борха Майораль)
90'  Марсело
63'  Фабиан Орельяна (Кике Перес)
64'  Федерико Сан-Эметерио (Маркос де Соуза)
71'  Бруно Гонсалес
74'  Вальдо Рубио (Серхи Гвардиола)
74'  Шон Вейсман (Тони Вилья)
87'  Мичел Эрреро (Джавад Эль-Ямик)


ЯНГИЛАШ


Натижада ҳисоб ўзгармай қолди ва "Реал Мадрид" минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 

Охирги ҳужумни "Реал Мадрид" футболчилари амалга оширишди, Винисиус майдон марказидаёқ рақибларини ортда қолдириб, қочиб кетди, лекин охирги зарбага кучи етмади. 

90-дақиқа, Ўйиннинг асосий вақтига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди. 

87-дақиқа. Карим Бензема учун бугунги ўйин якунланди. Унинг ўрнини Борха Майорал эгаллади. 

82-дақиқа. Жамоасини ҳужумини тез бошлаб бермоқчи бўлган дарвозабон хатога йўл қўйди, кутилмаганда, Лука Модрич тўпга биринчи бўлиб ташланди ва олиб қўйиб, зарба йўллади, лекин тўп устунга тегиб қайтди.   

77-дақиқа. Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Мадрид"нинг учлиги зарбага имконият топа олди, Асенсио ҳужумни бошлаб берган бўлса, Карим Бензема ўзи қулай вазиятга чиқа олмаслигини тушунгач, Винисиусга тўпни етказишга қарор қилди, аммо кучсизроқ амалга оширилгани туфайли ҳимоячи бразилиялик рақибига ҳалақит қилиб улгурди. 

73-дақиқа. Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар ҳаводаги курашда устунликка эришди, бироқ зарбага аниқлик етишмади. 

72-дақиқа. Рубиодан яна бир кучли ва аниқ зарба, лекин бу сафар ҳам Куртуа тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади.  

Марко Асенсио зарбани амалга ошириб берди, лекин Серхио Рамос харчанд уринмасин тўпга ета олмади.  

71-дақиқа. Голидан руҳланган Винни эса ишонч билан олдинга борди, бир рақибини алдаб жарима майдонига кириб кетаётганда йиқитилди. 

69-дақиқа. Куртуадан навбатдаги сейв! Мезбонлар голдан сўнг бўшашдими, рақиб дарҳол имкониятга эга бўлиб, зарба йўллади.

Навбатдаги ҳужум давомида тўп бир йўла икки ҳимоячига тегиб Винисиусга бориб тушди, ёш иқтидор соҳиби эса вазиятдан унумли фойдаланди. 

65-дақиқа. ГООООЛ! Винисиус ҳисобни очди!

60-дақиқа. Буёғига "Реал Мадрид" футболчилари катта куч билан олдинга боришлари тобора аниқ бўлиб бормоқда. Аммо шу ўринда бу рақибнинг қарши ҳужумларига имкон яратиши ҳам мумкин. 

Таъкидлаб ўтамиз, Марко Асенсио бугун 11-рақамдаги илк учрашувини ўтказмоқда.  

58-дақиқа. Карим Бензема ҳозиргина майдонга тушган Асенсиони олға бошлади, аммо у оширган тўпга етиб бориш бироз қийин эди. 

57-дақиқа. Одриосола, Иско ва Лука Йович учун бугунги ўйин якунланди. 

Карвахаль, Асенсио ва Винисиус майдонга тушишга тайёр турибди. 

54-дақиқа. "Реал" ҳужумга ўтганди, аммо рақибнинг қарши ҳужуми хавфлироқ тус олди ва Куртуанинг маҳоратигина "Қироллик клуби"ни голдан қутқариб қолди.  

52-дақиқа. Қанотдан узатмадан кейин Вальдо Рубиода қулай вазият юзага келди, лекин футболчининг зарбасига аниқлик етишмади. 

50-дақиқа. "Вальядолид"нинг яна бир ҳужуми тўп оширишдаги ноаниқлик туфайли якунига етмай қолди.

48-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади. Бурчак тўпига ҳимоячилар ҳам етиб боришди ва кетма-кет уч бор зарба берилди, аммо омад бу сафар меҳмонлар томонида бўлди. 

Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусда мураббийлар ўйинчи алмаштириш имклониятидан фойдаланмади. 

45-дақиқа. Ҳужумчиларнинг иши юришмагач, Рафаэль Варан олдинга боришга қарор қилди, франциялик футболчи бурчакдаги байроқчагача деярли етиб борди, рақиб тўпни майдондан чиқариб юборди ва шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус, бироз дам олиб яна "Альфердо Ди Стефано" стадионига қайтамиз.

44-дақиқа. Яна Орельяна қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин тўп оширишдаги ноаниқлик унга панд берди. 

42-дақиқа. Тўп кутилмаганда Вальдога келиб тушди ва у кўп ўйлаб ўтирмай зарба берди, лекин ноаниқ. Такрорий лавҳада кўриндики, тўп дарвозага аниқ борганда ҳам Куртуа барчасини назорат қилаётган экан.  

41-дақиқа. Карим Бензема жуда ноқулай вазиятда турган бўлсада, дарвозага зарба йўллашга қарор қилди, тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

39-дақиқа. Меҳмонлар бир дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўпга эгалик қилишди, лекин Тибо дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтира олишмади. 

37-дақиқа. Орельяна аниқ зарба берди, аммо тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди. 

35-дақиқа. Лука Йович! Сербиялик форвардда қулай вазият бўлганди, лекин унга аниқлик етишмади. 

32-дақиқа. Марсело биз ўрганган, биз соғинган ҳаракатларини яна кўрсатиб беришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди. 

28-дақиқа. "Вальядолид" ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин марказда рақиб футболчилари кўпчиликни ташкил этди. 

23-дақиқа. Модрич жарима зарбасини амалга оширди, мезбонлар кўпчилик бўлиб жарима майдонига етиб келганди, лекин тўп жуда баланддан келгани сабаб дарвозабон уни эгаллаб олди. 

21-дақиқа. Каземиро ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Вальвердени кўрди, лекин узатма аниқ амалга оширилмади. 

18-дақиқа. Меҳмонлар тўпга эгалик қилаётганида тезда ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.  

17-дақиқа. Тезкор ҳужум, уни Модрич бошлади, Иско ва Вальверде давом эттириб, Йович якунламоқчи бўлганди, лекин сербиялик ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

15-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги уриниши самарасиз бўлди. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ортда қолди, тезкор гол кўрганимиз йўқ.  

14-дақиқа. "Вальядолид" бурчак тўпини амалга оширди, лекин "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Бенземага нисбатан қўпол ўйнашгани учунгина ҳужум тўхтаб қолди. 

Зинедин Зидан бугун асосий таркибда яна икки ҳужумчи Бензема-Йович жуфтлигини жангга ташлагани эътиборга лойиқ. 

10-дақиқа. Учрашувдаги биринчи хавфли вазият. Йович, Иско, Марсело фаоллигидан кейин у юзага келди, якуний зарбани эса Феде Вальверде берди, лекин посбон ўз ўрнида. Бурчак тўпидан кейин эса ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.  

8-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

4-дақиқа. Меҳмонлар ўйиндаги биринчи ҳужумларини уюштирмоқчи эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2-дақиқа. "Қироллик клуби" дастлабки сонияларданоқ ким бу ерда мезбонлигини кўрсатиб қўйиш ниятида чоғи, Зидан шогирдлари ҳозирча тўпни рақибга деярли бермай, ҳужум уюштириш учун вариантларни ўрганиб чиқмоқда. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 


Яна бир неча дақиқадан кейин учрашув бошланади. 

"Реал Мадрид" – "Вальядолид"

"Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" - Куртуа, Рамос, Варан, Бензема, Модрич, Марсело, Каземиро, Вальверде, Йович, Одриосола, Иско.

"Вальядолид" - Роберто, Хервиас, Бруно, Хави Санчес, Рауль Карнеро, Оскар Плано, Мишель, Эметерио, Вальдо, Орельяна, Вайсман.



ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика