UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Севилья" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Севилья" устидан иродали ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 15-тури марказий учрашувида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди.

"Реал Мадрид" – "Севилья" 2:1
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 0:1 – 12 Рафа Мир, 1:1 – 32 Бензема, 2:1 – 87 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 90), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Камавинга, 73), Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио (Вальверде, 73), Винисиус Жуниор (Начо, 90).

"Севилья" – Буну, Монтьель (Мунир, 90), Диего Карлос, Кунде, Акунья, Ракитич (Дилэйни, 71), Фернандо, Жордан (Оскар Родригес, 82), Гомес (Оливер Торрес, 81), Окампос (Идрисси, 90), Рафа Мир.

Огоҳлантиришлар: Акунья (34), Монтьель (55), Кроос (61), Карвахаль (69), Окампос (84), Каземиро (90).

Реал Мадрид

Карим Бензема - 32', Винисиус Жуниор - 87'

Примера Дивизион . 15-тур

29/11/2021, 01:00

1
:
2
Тугади

Севилья

Рафа Мир - 12'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 45281 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
32'  Карим Бензема
61'  Тони Кроос
69'  Даниэль Карвахаль
73'  Марко Асенсио (Федерико Вальверде)
73'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
87'  Винисиус Жуниор
87'  Эдер Милитан
90'  Каземиро
90'  Винисиус Жуниор (Начо Фернандес)
90'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
12'  Рафа Мир
12'  Маркос Акунья
34'  Маркос Акунья
55'  Гонсало Монтиэль
71'  Иван Ракитич (Томас Дилейни)
81'  Алехандро Гомес (Оливер Торрес)
82'  Жоан Жордан (Оскар Родригес)
84'  Лукас Окампос
90'  Гонсало Монтиэль (Мунир Эль-Хаддади)
90'  Лукас Окампос (Уссама Идрисси)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Тибо Куртуа эркин зарба билан тўпни ўйинга киртди ва ҳакам финал ҳуштагини чалди! "Реал" иродали ғалабага эришди. 

90+4-дақиқа. Ўзгариш! Дани Карвахаль ўрнига Лукас Васкес майдонга туширилди.

90+4-дақиқа. Куртуааа жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда.

90+2-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус майдонни тарк этади, унинг ўрнига Начо ўйинга қўшилди.  

90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

Энди "Севилья" олдинга боришдан бошқа чораси йўқ. 

87-дақиқа. ГОООООЛ! Қандай зарба, Винисиусдан чинакам шедевр.   

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Мендидан тўпни олиб қўйиш чоғида қўли билан ўйнагани учун Лукас Окампос огоҳлантирилди. 

84-дақиқа. "Севилья" ҳужумга чиқиб кета олмади.  

82-дақиқа. Окампос Винисиусга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбасини Тони Кроос амалга оширади.   

80-дақиқа. Рафа Мир ҳозир атайин ортдан Милитаонинг оёғига зарба бергани гувоҳи бўлдик. Бироқ бу ҳаракат ҳакам эътиборидан четда қолди.   

77-дақиқа. Мезбонлар рақибни кучли прессинг остида қолдиришмоқда.  

75-дақиқа. Ўйин тезлигини оширган "Реал" устунликни қўлга олаётгандек.  

73-дақиқа. Ўзгаришлар! Марко Асенсио ва Лука Модрич ўрнига Федерико Вальверде ҳамда Эдуардо Камавинга ўйинга қўшилди.  

Карло Анчелотти ўйин боришига таъсир ўтказиш мақсадида ўзгаришлар тайёрламоқда. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Иван Ракитич ўрнини Томас Дилейнига бўшатиб берди.  

70-дақиқа. Тўпни "Севилья" футболчиси ўйинга киритди лекин қарши ҳужумга Бензема ва Винисиус қочиб кетди. Бразилиялик майдон марказидан тўп билан рақиб жарима майдончасигача етиб келдию, зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.  

69-дақиқа. Огоҳлантириш! Навбатдаги қўполликдан кейин Карвахалга сариқ карточка кўрсатилди. Хавфли жарима зарбаси.   

66-дақиқа. Ҳимояга ёрдамга қайтган Бензема тўпни майдондан чиқариб юборди.  

64-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушди ва асосан майдон марказига яқин ҳудудда бормоқда.  

61-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина ўзига нисбатан қўполлик учун ҳакам рақибига сариқ кўрсатмаганидан ранжиган Тони энди кескин ҳаракат қилди ва ўша сариқни ишлаб олди. 

59-дақиқа. Жордан марказда Тони Кроосга нисбатан ўта кескин ҳаракат қилди.  

58-дақиқа. Карвахаль тўп ўрнига Гомеснинг оёғига зарба берди.  

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Монтиель тўпни қўйотгач Винисиусни қучоқлаб олиб, қўйиб юбормагани учун сариқ карточка ишлаб олди.   

52-дақиқа. Модрич тўпни аниқ етказиб берганига қарамай, Карвахаль қанотда рақибини алдай олмади ва тўпни йўқотди.  

50-дақиқа. Жордан узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ тўп анча юқорилаб майдонни тарк этди.  

49-дақиқа. Винисиус яна техникасини намойиш қилди ва бир рақибни алдаб ўтиш унга қийин иш эмаслигини исботлаб қўйди.    

48-дақиқа. Алехандро Гомес чапроқдан жарима майдонига бироз яқинлашиб зарба йўллади, Тибо осонлик билан тўпни ушлаб олди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтишмоқда. 

45+3-дақиқа. "Реал"нинг бўлимдаги охирги ҳужуми Каземиро тўпни олдириб қўйиши оқибатида охирига етмай қолди. Шу паллада ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Фурсатдан фойдаланиб биз ҳам бироз дам оламиз.    

45+2-дақиқа. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Окампос дарвозага жойлаб қўйишига Куртуа йўл қўймади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.  

43-дақиқа. Ҳимояга яқин ҳудудда тўпга эга чиққан Давид Алаба тезлигини ошириб, ҳужумга ўтди ва хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ айнан австриялик ҳимоячининг узатмадаги хатоси сабаб ҳужум узилиб қолди.   

41-дақиқа. Рафа Мир ҳужумда Кроосга нисбатан фол ишлатди.  

40-дақиқа. Лукас Окампос қанчалик уринмасин, ерга бир сапчиб, ҳавога кўтарилган тўпга ета олмади.  

36-дақиқа. Карим Бензема зарба берди, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

33-дақиқа. Огоҳлантириш! Маркос Акунья тўп учун курашда Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади. 

33-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳисоб тенглашди. Эдер Милитао кутилмаганда узоқ масофадан кучли ва муҳими аниқ зарба йўллаб қолди, Буну қайтарган тўп устунга тегиб қайтди ва Бензема ҳаммадан чаққонроқ чиқди.   

30-дақиқа. Хавфли вазият! Лукас Окампосдан ажойиб зарба, Куртуа ҳам бу вазиятда иложсиз қолганди, лекин тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.  

27-дақиқа. Узоқ давом этган комбинацияни Винисиус зарба билан якунлади, аммо Буну ҳам ўз ўрнида ва тўпни эгаллаб олди.  

24-дақиқа. Тони Кроос жарима майдончасига кирмай, зарба беришга қарор қилди - ноаниқ. 

23-дақиқа. Жарима майдончасига йўлланган тўп бир йўла майдондан чиқиб кетиб қолди. 

22-дақиқа. Тўпга ета олмаган Давид Алаба қанотда Окампосга нисбатан қўпол ўйнади. Стандарт вазият! 

21-дақиқа. Тўп яна олдинги чизиқдаги Рафа Мирга йўлланганди, лекин ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.  

20-дақиқа. "Севилья" футболчилари рақиб прессингидан зўр чиқиб кетаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.   

18-дақиқа. Карлос Каземиро қоидани бузди деб топилди, лекин футболчининг ўзи бу қарордан норози. У рақибига эътироз билдирмоқда.  

16-дақиқа. Давид Алаба узоқ масофадан зарба бериб, омадини синаб кўрди.   

14-дақиқа. Хавфли вазият! Босим остида қолган Карвахаль қўпол хатога йўл қўйди ва Рафа Мирнинг уринишидан кейин Куртуадан ҳам ўтган тўпни Милитао қайтариб қолди. Акс ҳолда ҳисоб 0:2 кўринишига келиши мумкин эди. 

12-дақиқа. ГООООООЛ! Меҳмонлар кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширишди. Айнан иккинчи бор бурчакдан узатилган тўпга Рафа Мир бош билан зарба бериб, ўйинда ҳисобни очмоқда.  

10-дақиқа. "Севилья" футболчилари тўп учун охиригача курашишди ва ниятларига етишди. Тўп Каземиродан майдонни тарк этди.  

8-дақиқа. Тезкор ҳужумни Карвахаль ўз қанотидан қўллаб-қувватлади, бироқ унинг узатмасидан кейин жарима майдончаси деярли марказида пайдо бўлган Винисиуснинг зарбаси қовушмади.  

5-дақиқа. Меҳмонлар ҳужумчиси Рафа Мир ўнг қанотдан олдинга ўтиб борди ва тўпни жарима майдончасига узатганди, аммо Милитао осонлик билан уни қайтарди. 

4-дақиқа. "Реал" фаоллашди ва узоқ вақт рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда тўп билан муомалада бўлди. 

2-дақиқа. Винисиус қанотда тезлик олиб, икки рақибини ортда қолдириб кетганди, олдидан Кунде чиқиб тўпни олиб қўйди.  

"Севилья"нинг дастлабки уриниш омадсиз чиқди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. 



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика