UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ла Лига. Асенсиодан хет-трик ва "Реал Мадрид" ўз ўрнига қайтди Янгиликлар

Ла Лига. Асенсиодан хет-трик ва "Реал Мадрид" ўз ўрнига қайтди

Испания чемпионати 6-тури доирасида "Реал Мадрид" жамоаси ўз уйида "Мальорка"ни қабул қилди.

"Реал Мадрид" – "Мальорка" 6:1
Голлар
: 1:0 – 3 Бензема, 2:0 – 24 Асенсио, 2:1 – 25 Ли Кан Ин, 3:1 – 29 Асенсио, 4:1 – 55 Асенсио, 5:1 – 78 Бензема, 6:1 – 84 Иско.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Сантос, 80), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Камавинга (Антонио Бланко, 60), Бензема (Йович, 80), Асенсио (Иско, 72), Винисиус Жуниор, Родриго (Васкес, 72).

"Мальорка" – Рейна, Састре, Вальент, Гайя (Коста, 59), Оливан, Батталья, Фебас (Санчес, 59), Кубо (Баба, 46), Ли Кан Ин, Лаго Джуниор (Жорди Мбоула, 76), Хопп (Пратс, 59).

Огоҳлантиришлар: Родриго (47), Баба (57), Начо (67).


Реал Мадрид

Карим Бензема - 3', Марко Асенсио - 24', Марко Асенсио - 29', Марко Асенсио - 55', Карим Бензема - 78', Иcкo - 84'

Примера Дивизион . 6-тур

23/09/2021, 01:00

1
:
6
Тугади

Мальорка

Ли Кан Ин - 25'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 20113 томошабин

Бош ҳакам: Javier Alberola

45'
90'
3'  Карим Бензема
24'  Марко Асенсио
29'  Марко Асенсио
29'  Карим Бензема
47'  Эдуардо Камавинга
49'  Карим Бензема
55'  Марко Асенсио
55'  Карим Бензема
60'  Эдуардо Камавинга (Антонио Бланко)
67'  Начо Фернандес
72'  Марко Асенсио (Иcкo)
72'  Родриго (Лукас Васкес)
78'  Карим Бензема
78'  Давид Алаба
80'  Карим Бензема (Лука Йович)
80'  Начо Фернандес (Серхио Сантос)
84'  Иcкo
84'  Винисиус Жуниор
25'  Ли Кан Ин
25'  Мэтью Хопп
46'  Такэфуса Кубо (Идриссу Баба)
57'  Идриссу Баба
59'  Хосеп Гая (Жауме Коста)
59'  Мэтью Хопп (Абдон Пратс)
59'  Алейш Фебас (Антонио Санчес)
76'  Лаго Джуниор (Жорди Мбоула)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал" уч очкони ишлаб, ўз ўрнига қайтмоқда.

90+3-дақиқа. Йовичда яна бир имконият. Винисиуснинг фаоллигидан кейин ҳужумчи боши билан зарба берди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилди деб топди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. ЛУКА Йович! Ўнг қанотдан оширилган тўпни форвард қайчи услубида дарвозага йўллаганди, дарвозабон бу сафар жамоасини қутқарди. 

 

84-дақиқа. ГООООООЛ! Навбатдаги гол муаллифи Иско! Винисиусдан ассист.

78-дақиқа. ГОООООЛ! Бензамадан яна битта гол. Давид Алаба голли узатма муаллифига айланди. 

60-дақиқаМилитаога нисбатан ўйин қоидаси бузилди.  

55-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио Бенземанинг узатмасидан кейин хет-трикни расмилаштирди! 

49-дақиқа. ГОООЛ! Карим Бензема чап оёқда зарба бериб, гол урди... Бироқ ҳакам шошилмасликни сўради ва "VAR"дан кейин голни бекор қилди.  

46-дақиқа. Иккинч бўлим бошланди! Биринчи бўлимда жамоалар биргаликда 4та гол уришганди, иккинчи таймда нима бўларкин? 

45-дақиқа. Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "Қироллик клуби" олдинда.

39-дақиқа. Родриго ўйин ташқари ҳолатда экан... 

34-дақиқа. Винисиус Жуниор рақиб футболчисини ўта осонлик билан доғда қолдирди. Бразилиялик футболчи тўпни рақиби оёқлари орасидан ўтказиб, дарвоза томон зарба берди. Кучли, лекин ноаниқ.

30-дақиқа. ГООООООЛ! Бу сафар голни сал кўпроқ кутдик. Милитао-Бензема-Асенсио учлиги ташкил этган ҳужумни Марко гол билан якунлади. Асенсио собиқ жамоаси билан ўйинда дублни расмийлаштириб улгурди.   

25-дақиқа. ГООООООЛ! Дарҳол жавоб. Ли Кан Ин индивидуал маҳорат эвазига зарба беришга имкон топди ва унинг айланма уриниши олдида Куртуа ожиз қолди. 

Ўзининг собиқ жамоасига бўлган ҳурмат юзасидан Марко голни нишонламади

24-дақиқа. ГООООООЛ! Марко Асенсио орадаги фарқни иккитага оширди. Ҳимоячига тегиб тўп Марконинг олдига тушди, ярим ҳимоячи яқин нуқтадан дарвозабонни "ўққа тутди".

18-дақиқа. Хавфли вазият бўлишига бу сафар Начо йўл қўймади. У Лаго Жуниор зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

14-дақиқа. "Мальорка" қанчалар уринмасин чинакам вазият яратишни уддалай олмаяпти. 

7-дақиқа. Марко Асенсио бурчак зарбасини тўғридан-тўғри голга айлантириб қўйишига сал қолди. 

Мигель Гутьерреснинг хатосидан кейин "Реал" учун бегона бўлмаган Кубо имкониятга эга бўлди, япониялик зарба ҳам берди, бирозгина ноаниқ. 

5-дақиқа. "Реал" биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, самарасиз. 

3-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема ҳимоячилар хатосидан кейин рақибни кечирмади ва имкониятдан унумли фойдаланиб кетди.  

Илк ҳужум ва Карим Бензема оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. 

 1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Бошланғич таркиблар.

"Реал Мадрид" – "Мальорка" 

"Сантьяго Бернабеу" стадиони

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Камавинга, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.

"Мальорка" – Рейна, Састре, Вальент, Оливан, Гайя, Кубо, Ли Кан Ин, Батталья, Фебас, Лаго Джуниор, Хопп.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика