UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Алавес" 2:0 (Матнли трансляция) Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Алавес" 2:0 (Матнли трансляция)

Теглар :  "Реал Мадрид"
Ла Лига 35-тури доирасида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, учрашув якунланди ва "Реал Мадрид" ишончли ғалабага эришиб, "Барселона" билан орадаги фарқни яна 4 очкога етказиб қўйди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Ферлан Менди танланди. 

90+4-дақиқа. Винисиус чап қаноатдан олдинга ўтмоқчи эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

90+3-дақиқа. Ўзгариш. Браим Диас Каземирони алмаштирди.

90+2-дақиқа. "Реал" футболчилари жуда эркин ҳаракат қилмоқда ва ажойиб узатмаларни амалга оширди ҳамда ҳужум Исконинг зарбаси билан якунланди.   

Мезбонларга қолса, ўйинни ҳозироқ тугатишга тайёрлар, улар натижадан қаноатланган ҳолда, кучларини аяшмоқда. 

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Хосе Родригес аниқ зарба берди, лекин Куртуа ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

86-дақиқа. 69% вақт давомида тўпга эгалик қилаётган "Реал" рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмаяпти.

84-дақиқа. Искооооо! Ажойиб зарба ва ажойиб сейв! Ҳисоб ўзгармай қолди.

84-дақиқа. Сариқ карточка. Захирадан тушган Абдуллахи Махмуд огоҳлантирилди.  

82-дақиқа. Ўзгариш. Родриго ўрнига Иско ўйинга қўшилди. 

79-дақиқа. Каземирога нисбатан қўпол ўйнашди. Бразилиялик майдонда ётибди. 

77-дақиқа. Тўпни "Алавес" футболчилари ўйинга киритди, аммо мезбонлар фаоллик кўрсатиб тезда уни олиб қўйишди. 

76-дақиқа. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини берди.

75-дақиқа. Майдон марказидаги хатодан сўнг "Реал" ҳужумга ўтиб кетди ва яна меҳмонлар посбони ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

74-дақиқа. Сайнс бир нечта рақибни ортда қолдириб зарба берди, лекин тўп Варанга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан эса меҳмонлар наф чиқара олишмади. 

72-дақиқа. Кучга тўла футболчилар ўйинга қўшилганидан кейин "Реал" айнан уларнинг фаоллиги орқали ўйин тизгинини қўлида ушлаб туришда давом этмоқда.  

70-дақиқаМодрич ўрнига Вальверде, Винисиус эса Марко Асенсионинг ўрнига ўйинга қўшилди. 

68-дақиқа. Ўзгариш. Эдгар Мендес ўрнини Борха Сайнс эгалладиХосе Родригес эса Хоселуни алмаштирди.    

67-дақиқа. Лука Модрич 30 метрлар чамаси масофадан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида. 

65-дақиқа. Ўйинни жуда соғинган Асенсио тўпни Кроосдан ҳам олиб қўйишга тайёр.  

63-дақиқа. Модрич-Родриго-Бензема комбинациясини Лукас Васкес зарба билан якунлади, лекин қулай вазиятда турганига қарамай, испаниялик футболчи тўпни дарвозага аниқ йўллай билмади. 

60-дақиқа. "Алавес"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Бенземанинг хатоси ва тўп йўқотилишидан кейин Хоселу яхши имкониятга эга бўлди, кучли зарба берди, лекин Тибо тўпни қайтаришни уддалади ва кейин ҳимоячилар ёрдамга келишди.

57-дақиқа. "Реал Мадрид" футболчилари ижросида кетма-кет ҳужумлар ва кетма-кет зарбалар амалга оширилди, лекин ҳар сафар тўп дарвозага бориб тушишни истамади. Бу вазиятда дарвозабоннинг ҳам фаол ўйнини таъкидлаш лозим. 

55-дақиқа. Ўзгариш. Лукас Перес ва Любомир Фейса майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Абдуллахи Махмуд ва Луис Риоха тушди. 


Мезбонлар иккинчи бўлим аввалида иккинчи голни уриб, ғалаба томон катта қадам ташлашди.

51-дақиқа. Яна бир марта қайта кўрган ҳакамлар голни инобатга олишга қарор қилишди! Асенсио ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди!

49-дақиқа. ГООООЛ! Лекин Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги сабабли, гол инобатга олинмади. 

Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал" рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланмоқда! Жамоалар майдонга тушиб келишди. Учрашувда бош ҳакам ўзгарди.  

Шу тариқа, биринчи бўлим якунланди, бироз танаффусдан сўнг яна майдонга қайтамиз

45+5-дақиқа. Родригога тўпни ошириб, қайта қабул қилган Бенземанинг берган зарбасига куч етишмади. 

45+4-дақиқа. "Алавес" ваниҳоят тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтиши мумкин эди, лекин тўп оширишдаги хато бунга йўл қўймади.

45+3-дақиқа. "Алавес" футболчиси тепган тўп жарима майдони ичида шеригининг қўлига тегди, аммо ҳакам бу вазият учун пенальти белгиламасликка қарор қилди.

45+2-дақиқа. "Реал" жуда бемалол ўйнамоқда, рақибга "қўлингдан келганини қил, биз барибир кучлироқмиз" дегандек.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. Лука Модрич қийин вазиятда ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни жамоасида сақлаб қолди. 

39-дақиқа. "Реал Мадрид" эса ўз навбатида тўпни ўзида ушлаб туриб, ўйин темпини туширишга уринаётгандек. 

"Алавес" асосан рақибнинг ўнг қанотидан, яъни Лукас Васкес ўйнаётган зонадан ташкиллаштирилмоқда. Буни тушунса бўлади, меҳмонлар мураббийлари ҳам рақиб таркиби, кучли ва кучсиз томонларини ўрганган.

35-дақиқа. Оливер Бёрк чап қанотдан икки рақибини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб борди ва тўпни Лукасга аниқ етказди, аммо Переснинг зарбаси ўхшамади. 

32-дақиқа. Бўлди ҳамма, ҳакам ҳам қайтди, ўйин давом этмоқда.  

Бунақаси камдан-кам бўлади. Ўйин ҳакам жароҳати сабаб маълум муддат тўхтаб турди.  

28-дақиқа. Модричга нисбатан қўполликдан кейин ҳакам ўйинни яна тўхтатди. Футболчиларни сув ичиб олишга чақирди ва ўзи ҳам шифокорларга мурожаат қилмоқда.

26-дақиқа. Ҳакам оёғида оғриқ сезди ва ўйин тўхтатилди.  

25-дақиқа. Оливер Бёрк қарши ҳужумни ривожлантирди, катта тезликда олдинга интилган футболчи қулай вазият пайдо бўлиши билан кучли зарба берди, аммо Куртуа ўз ўрнида.

24-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар сафида эрта ўзгариш кўрадиган бўлдик чоғи. Химо жароҳат сабаб ўрнини Мартин Агиррегабирияга бўшатиб берди.

22-дақиқа. Жамоалар вазиятдан фойдаланиб, сув ичиб олишди.

Дарвоқе, ушбу гол "қаймоқранглилар" учун Зинедин Зидан қўл остидаги 500-гол бўлиб тарихда қоладиган бўлди. 

Аввалги учрашувлардан фарқли равишда бу сафар "Реал" нисбатан тез гол уриб олди. Қизиқ жиҳати шуки, буёғига Зидан шогирдлари энди қандай ҳаракат қилишаркин.

18-дақиқаЯна Менди қанотда фаоллик кўрсатди, жарима майдонига кириб борди ва шерикларини қидирганди, лекин тўпни ҳимоячи дарвоза томон йўллади... Дарвозабон катта қийинчилик билан уни қайтаришга муваффақ бўлди. 

16-дақиқа. Лукас Перес жарима зарбасини амалга ошириб берди, аммо шеригининг зарбасига аниқлик етишмади.  

14-дақиқа. Тони Кроос жарима майдонига яқин ҳудудда тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвоза томон зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

11-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема пенальтидан ҳисобни очди.

10-дақиқа. ПЕНАЛЬТИИИИИИ! :) Ҳар ҳолда ҳакам нуқтага ишора қилди! VAR қарорини кутамиз! 

8-дақиқа. Лукас Перес қулай вазиятга чиқиб бораётганди, Эдер Милитао уни қувиб етди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

7-дақиқа. Бугун сардор сифатида майдонга тушган Карим Бензема бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

6-дақиқа. Варан майдон марказида Лукас Пересга нисбатан қўполлик ишлатди.

5-дақиқа. "Реал" ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан узатилган тўп учун курашда Бензема қоидани бузди.

3-дақиқа. "Алавес" жамоаси чап қанотдан ҳужумга ўтди ва тўп жарима майдонига оширилди, аввалига у тўсинга тегиб қайтган бўлса, кейинги зарбани Варан қайтарди.   

Мезбон бугун оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади, меҳмонлар эса кўк-оқ рангларда. 


ЯНГИЛАШ

Учрашувни жамоалар қуйдаги таркибда бошлашади.

Ла Лига, 35-тур.
"Реал Мадрид" – "Алавес"
«Эстадио Альфредо Ди Стефано» стадиони

"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Милитао, Менди, Васкес, Кроос, Модрич, Асенсио, Каземиро, Родриго, Бензема.

"Алавес" – Роберто, Эли, Лагуардиа, Марин, Химо Наварро, Мендес, Фейса, Берк, Камараса, Лукас Перес, Хоселу.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика