UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида иккита сариқ олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!  0 01:04Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Ла Лига. Мессисиз ўйнайдиган “Барселона” “Эльче” майдонига сафар қилади ва 20-турнинг бошқа ўйинлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. Мессисиз ўйнайдиган “Барселона” “Эльче” майдонига сафар қилади ва 20-турнинг бошқа ўйинлари превьюси

Кечагина Испания чемпионатининг 19-тури якунланганди. Бугундан бошлаб эса 20-турга старт берилади. Тайёрмисиз, унда бошладик!

Гарчи якунланганига 24 соат бўлмаса ҳам ўтган турни бирров эслаб ўтишни жоиз деб топдик. Бўлиб ўтган 8 та ўйиннинг 4 тасида дуранг натижа қайд этилди. 4 дурангнинг 3 тасида бир хил – 2:2 ҳисоблари қайд этилди. “Севилья” меҳмонда “Алавес”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Хетафе” ўз майдонида “Уэска”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Бетис” – “Сельта” учрашувида мезбонлар 3 очкони қўлга киритишган бўлишса, турнир жадвалида пешқадам “Атлетико Мадрид” меҳмонда “Эйбар”ни мағлуб этди – 1:2. 

Бугундан бошланажак 20-тур учрашувларининг анонси билан қуйида танишинг. 


Турнинг дастлабки учрашуви: “Леванте” – “Вальядолид”

Ушбу жамоаларнинг очколар орасидаги фарқи 3 очкони ташкил этади. “Леванте” 22 очко билан 12-ўринни банд этган бўлса, “Вальядолид” 19 очко билан 16-поғонада. 19-турда икки жамоа ҳам бир хил – 2:2 ҳисобларида дуранг ўйнашган. “Вальядолид” олдинда кутиб турган учрашувда мағлуб бўлса хавфли зонага тушиб кетиши ҳам мумкин. Бироқ, жамоа меҳмонда ўйнайди ва “Леванте” ҳам бу борада юқори ўринларга чиқиш учун ғалабага интилса керак. Мазкур баҳс бугундан эртагага ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 27 ўйиндан 11 тасида “Леванте”, 9 тасида “Вальядолид” ғалаба қозонган. 7 баҳс эса дуранг натижа билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Никола Вукчевич, Хосе Кампаня, Серхио Постиго, Оскар Дуарте, Шейк Дукуре, Робер Пер (“Леванте”). Серхи Гвардиола, Хави Санчес, Валдо Рубио, Кико Оливас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Жавад Эл-Амик, Сайди Жанко, Жоау Филипе (“Вальядолид”).


“Кучли тўртлик”ка киролмаётган “Севилья” ўз майдонида “Кадис”ни қабул қилади

“Кадис”нинг мавсум аввалидаги натижалари-ю, кўрсатган ўйинларини бир эсланг. Жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлар учун курашга киришиб кетганди. Аммо бир неча салбий натижалардан сўнг ҳозир жамоа ўртамеёналар қаторида юрибди. “Севилья” эса бир ҳаракат билан 3, ҳатто 2-ўринга ҳам кўтарилиб олиш мумкин. Албатта, бу бошқа жамоаларга ҳам боғлиқ бўлган ҳолат. Ушбу ўйин “Севилья” майдонида бўлишини инобатга олсак “Кадис”га бироз қийин бўлиши мумкин. 23 январь 20:15 да бошланадиган ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасидаги 25 ўйиндан 12 тасида “Севилья”, 4 тасида “Кадис” 3 очкога эга чиққан. 9 учрашувда эса томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Серхио Эскудеро, Томаш Ватслик, Диего Карлос (“Севилья”). Луис Эспино, Хосе Мари, Аугусто Фернандес, Карлос Акапо, Маркос Лопес (“Кадис”).


“Реал Мадрид” аутсайдер “Алавес” меҳмони бўлади

“Реал Мадрид”нинг аутсайдер жамоаларга (ўзидан кучсиз жамоалар деса ҳам бўлади) мағлуб бўлишига одатланиб қолдик. Испания Суперкубогида “Атлетик Бильбао”га ютқазган жамоа, Испания кубоги дориасида “Алькояно”га ҳам мағлуб бўлди. “Алавес” эса 19-турда ўз уйида “Севилья”га имкониятни бой берди ва айни вақтда жамоа 18 очко билан 17-ўринда. Мадридликлар қаторасига омадсизликлардан сўнг рақибларига қийинчилик туғдириши табиий. Ушбу ўйин 23 январдан 24 январга ўтар кечаси 01:00 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий бўлиб ўтган 33 баҳснинг 5 таси “Алавес”, 26 таси “Реал Мадрид”нинг ғалабаси билан якунига етган. 2 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Родриго Эли (“Алавес”). Даниел Карвахал, Родриго (“Реал Мадрид”).


Мессисиз ўйнайдиган “Барселона” “Эльче” майдонига сафар қилади

Испания Суперкубоги финалида мағлуб бўлган каталонияликлар кубок учрашувида “Корнелла”ни мағлуб эта олишди. Мессининг 2 та ўйинга четлатилгани айнан мазкур баҳсга ҳам таъсир қилади. Бироқ, “Эльче” барибир аутсайдер жамоалар қаторида. Жамоа 18-поғонада жойлашган. “Барселона” гарчи 3-ўринда бўлса ҳам бир омадсизлик сабаб пастга тушиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Шундай экан иккисининг ҳам очко йўқотгиси йўқ. Қизиқарли кечиши кутилаётган ушбу ўйин 24 январь куни 20:15 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтган 42 ўйиннинг 22 тасида “Барселона”, 8 тасида “Эльче” ғалаба қозонган. 12 учрашув эса дуранг натижа билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Оменук Мфулю, Фидел Чавес, Даниел Калво, Тете, Гвидо Каррило (“Эльче”). Ансу Фати, Серхи Роберто, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутино (“Барселона”).


Афиша жиҳатидан марказий ўйин: “Атлетико Мадрид” – “Валенсия”

Ушбу баҳсни аввалги йилларда чинакамига марказий дейиш мумкин эди. Бироқ, бу мавсумда “Валенсия”нинг ишлари чаппасига кетмоқда. Жамоа 19 ўйиндан сўнг 20 очко билан 14-поғонада. Мадридликлар эса турнир жадвалида пешқадам. Аммо, бу ерда бошқа фаcтор – азалий рақибларнинг ўзаро ҳисоб-китоби ва принтсипиаллик катта рўл ўйнаши мумкин. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режа қилинган ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради.

Ўзаро ўйинлар: Жами ўтказилган 175 ўйиндан 60 тасида “Атлетико”нинг, 57 тасида “Валенсия”нинг қўли баланд келган. 44 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эктор Эрера, Марио Эрмосо (“Атлетико Мадрид”). Яспер Силлессен (“Валенсия”). 


Шунингдек, 20-турда қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:


23.01  18:00   (Тошкент вақти)  “Уэска” – “Вильярреал”

23.01  22:30   (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Бетис”

24.01  18:00   (Тошкент вақти)  “Осасуна” – “Гранада”

24.01  22:30   (Тошкент вақти)  “Сельта” – “Эйбар”

25.01  01:00   (Тошкент вақти)  “Атлетик Бильбао” – “Хетафе”



Қишнинг қорли кунларида мароқли томоша тилаймиз!


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика