UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Ла Лига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" очко йўқотди Янгиликлар

Ла Лига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" очко йўқотди

Испания чемпионати 36-туридан ўрин олган баҳс голларга бой бўлди.

Леванте

Гонсало Мелеро - 57', Хосе Луис Моралес - 59', Серхио Леон - 83'

Примера Дивизион . 36-тур

12/05/2021, 02:00

3
:
3
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 25', Педри - 34', Усман Дембеле - 64'

Стадион: Estadio Ciudad de Valencia, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
57'  Гонсало Мелеро
57'  Хорхе Мирамон
59'  Хосе Луис Моралес
59'  Рохер Марти
61'  Энис Барди (Даниэль Гомес)
61'  Оскар Дуарте (Микаэль Мальса)
67'  Хорхе де Фрутос
75'  Хорхе Мирамон (Коке)
75'  Рохер Марти (Серхио Леон)
78'  Хосе Луис Моралес
83'  Серхио Леон
83'  Тоньо
90'  Хосе Луис Моралес (Георгий Кочорашвили)
25'  Лионель Месси
34'  Педри
34'  Усман Дембеле
46'  Рональд Араухо (Серхи Роберто)
64'  Усман Дембеле
74'  Педри (Оскар Мингеса)
77'  Френки де Йонг
81'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
82'  Усман Дембеле (Сержиньо Дест)
85'  Серхи Роберто (Рикард Пуч)
90'  Клеман Лангле


"Леванте" – "Барселона" 3:3

"Сьюдад де Валенсия"

Голлар: 0:1 – 25 Месси, 0:2 – 34 Педри, 1:2 – 57 Мелеро, 2:2 – 59 Моралес, 2:3 – 64 Дембеле, 3:3 – 83 Леон.

"Леванте" – Фернандес, Тоньо, Дуарте (Мальса, 61), Мирамон (Коке, 75), Робер, Мелеро, Барди (Дани Гомес, 61), Де Фрутос, Везу, Рохер Марти (Леон, 75), Моралес (Кочорашвили, 90).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Араухо (Серджи Роберто, 46; Пуч, 85), Пике, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Мингеса, 74), Дембеле (Дест, 82), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 81).

Огоҳлантиришлар:  Де Фрутос (67), де Йонг (77), Моралес (78), Лангле (90).



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига дақиқа қўшиб берилди.

88. Месси вазиятни бир ўзи ўнглашга уриниб кўряпти, аммо ҳозирча ҳаракатлар натижасиз якун топмоқда.

86. Рональд Куман майдонда нималар бўлаётганини тушунмай қотиб қолган, "Барселона" ҳимояси эса "тешик кулча" бўлиб кетди.

83. ГОООЛ! 3:3! СЕРХИО ЛЕОН! Қанотдан узатилган тўпни Леон дарвозанинг яқин бурчагига жуда чиройли услубда буриб қўйди ва тер Штеген ожиз қолди.

81. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Дест, Гризманн ўрнига Брэйтуэйт майдонга тушди.

73. "Леванте" футболчиси яна бир бор кучли зарба билан тер Штеген дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп дарвозага бормади.

64. ГОООЛ! Нималар бўляпти? Гол уриш навбати "Барселона"га келди ва Усмон Дембеле ўнг оёғидаги бор кучини ишга солиб, рақиб дарвозасига зарба берди. Ҳисоб 2:3.

60. ГОООЛ! Ҳисоб тенглашди! Моралес! "Барселона"нинг ҳимоядаги қўпол хатоси жиддий жазоланди.

57. ГОООЛ! МЕЛЕРО! "Леванте" ҳисобни қисқартирмоқда. Гонсало Мелеро қанотдан узатилган тўпни боши билан "Барселона" дарвозасига жойлаб қўйди. Серхи Роберто ўз футболчисини зарба беришига йўл қўйиб берди.

56. Де ЙОНГ! Альба яна ўз қанотидан узатма амалга оширди, аммо бу сафар посбон тўпга олдинроқ чиқди, лекин қайтган тўп Френкига тушди ва нидерландиялик ярим ҳимоячи "парашют" услубида гол уришга уринди. Мезбонларнинг бахтига тўп дарвоза устига тушди.

51. Зарбааа... Рохер Мартининг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди ва тер Штеген тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Зарбааа... Бугунги ўйинни махсус бош кийимда ўтказаётган Бускетс "Барселона" танаффусга 0:3 ҳисобида кетишини таъминлашга яқин келди, аммо унинг бош билан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

40. Иккита голдан сўнг "Барселона" хотиржам ўйнай бошлади ва ҳужумларни асосан марказий ҳимоячилар бошлаб бермоқда.

34. ГОООЛ! ПЕДРИИИ! Лионель Месси тўпни катта тезликда очилаётган Дембелега узатди, Усмон эса бир амаллаб марказроқдаги Педрига пас берди ва бу сафар "Барселона"нинг 16-рақамдаги футболчиси гол ура олди. 0:2. Иккинчи гол ҳам ТЕЛЕГРАМ каналимизда мавжуд.

30. ЗАРБААА... Барди ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. У аввалига Араухони алдади ва яқин масофа, аммо ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилишга уринди, Каталония клуби бахтига тер Штеген сейв ижро этди.

25. ГОООЛ! ЛИОНЕЛЬ МЕССИ! Хорди Альбанинг чап қанотдан берган узатмасидан тўп Миромоннинг бошига тегиб, Лео томонга учди. Месси эса қайчи услубида "Леванте" дарвозасини ишғол қилди. 0:1. ГОЛни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўришингиз мумкин.

21. ДЕМБЕЛЕ... Усмон ҳимояда жуда қўпол хатога йўл қўйди, аммо "Леванте" футболчиси дарвозага зарба беришни ўрнига тўпни жамоадошига узатишга қарор қилди ва бу нотўғри қарор бўлиб чиқди.

20. "Леванте" "Барселона"нинг тин олганидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил қилишга уриняпти, аммо ҳозирча улар якунига етмай қоляпти.

18. "Барселона" ҳали ҳам "таътил"ни давом эттирмоқда ва бу ҳисобдан "Атлетико" ва "Реал" мухлислари жуда хурсанд.

12. Баҳс бошидаги ҳужумлар кетма-кетлигидан сўнг темп бироз пасайди, "Барселона" навбатдаги ҳужумлар серияси учун бироз куч тўплаб олмоқда.

6. Аввалги дақиқадаги ҳужумда "Барселона" хавфли стандарт вазият ишлаб олди. Тўп қаршисида Месси. Лео тўпни жонли девор остидан ўтказишга уринди, аммо уриниш муваффақиятсиз якун топди.

5. ЗАРБААА... Педри нималар қиляпти? Де Йонг рақиб жарима майдончасида "Леванте" футболчисини алдади ва дарвозабон унга яқинлашаётганини кўриб, тўпни орқароққа узатди. Аммо Педри деярли бўш дарвозага гол ура олмади.

4. "Барселона" ўйиннинг дастлабки 4 дақиқасида рақиб жарима майдони атрофида тинимсиз ҳужум қилди. "Леванте" фақат ҳимояланиш билан банд.

1. Учрашув бошланди.


Леванте – Барселона

01.00, «Сьюдад де Валенсия»

Леванте – Фернандес, Тоньо, Дуарте, Мирамон, Робер, Мелеро, Барди, Де Фрутос, Везу, Рохер Марти, Моралес.

Барселона – тер Штеген, Лангле, Араухо, Пике, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Гризманн.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика