UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади, Левадан дубль! Янгиликлар

Ла Лига. "Барса" "Эльче" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади, Левадан дубль!

Испания чемпионати 27-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Эльче – Барселона 0:4  

00.00, «Мартинес Валеро»

Голлар: Левандовски 20', 66' Фати 56', Торрес 70'

Эльче – Бадия, Кармона (Гути, 54), Бигас, Паласиос, Бланко (Фернандес , 65), Клерк, Фидель, Маскарель, Гумбау, Моренте (Хосан, 65), Милья (Понсе, 76).

Барселона – тер Штеген, Араухо (Торре, 77), Алонсо, Кунде, Альба, Эрик Гарсия, Сержи Роберто, Гави (Кессье, 68), Ферран Торрес, Фати (Гарридо, 84), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Гави (60), Араухо (74), Левандовски (88).



Баҳс якунланди! "Барселона" йирик ғалабани тантана қилди – "Реал" билан орадаги фарқ 15 очкога етди. 

90+3. Зарба! Фидельнинг яқин масофадан берган зарбасини тер Штеген қайтаришга эришди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

Иккинчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Левандовски қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

86. "Эльче"да хавфли зарбалар бор, бироқ тўп дарвозага кирмаяпти. 

84. Ўзгариш: Фати ўрнига Гарридо ўйинни тугатиб қўяди.

80. Уууух! Хосаннинг хавфли зарбасидан сўнг тўп устун олдидан ўтиб кетди...

77. "Барселона"да алмаштириш: Араухо ўрнига Торре майдонга туширилди.

76. "Эльче"да навбатдаги ўзгариш: Милья ўрнига Понсе ўйинга қўшилди.

74. Араухо рақибни қоида бузиш эвазига тўхтатди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

70. ГООООООООООООООЛ! Ферран Торреснинг чап оёқдаги айланма зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:4!

68. Учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири Гави ўз ўрнини Кессьега бўшатиб берди.

66. ГОООООООООООООЛ! "Эльче" хатосидан унумли фойдаланган "Леванголски" дублни расмийлаштирди – 0:3!

65. Тете Моренте ўрнига Хосан, Лаутаро Бланко ўрнига Николас Фернандес майдонга тушди.

64. Зарбалар бўйича ҳисоб – 1:4.

60. Ўйиндаги илк сариқ карточка: Гави қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

56. ГОООООООООЛ! Ансу Фати чап бурчакни нишонга олиб, ҳисобни оширди – 0:2!

54. Хосе Анхель Кармона жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Рауль Гути туширилди.

48. Бугунги беллашувни томоша қилиш учун 28142 томошабин келгани эълон қилинди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарбааа! Қандай сейв! Гавининг қулай пасидан сўнг Кунде хавфли зарбага муаллифлик қилди. Бадия бу ҳолатда жамоасини голдан сақлаб қолди.   

43. Уууух! Ферран Торреснинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Левандовски бош билан зарба берди, бироқ аниқлик етишмади. 

41. Гави Клеркни йиқитди. Томошабинлар ҳакамдан "Барселона" футболчисига карточка кўрсатишни сўрашмоқда. 

38. Паласиос Гавига нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузиш қайд этди, мухлислар эса норози.

38. Мезбонлар фаолликни оширишди. Фақат ҳозирча стандартлардан фойда бўлмаяпти. 

34. "Эльче" бурчак зарбасини амалга оширгач, тер Штеген тўпни илиб олди. 

27. Зарба! Альбанинг узатмасидан кейин Левандовски зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. 

25. Эътибор берган бўлсангиз, Эрик Гарсия бугун таянч ярим ҳимоясида ўйнамоқда. 

20. ГООООООООООООООООЛ! Араухонинг пасидан сўнг Левандовски тўпни дарвозага йўллади – 0:1!  

16. Ўйиндаги ҳолатлар кескин тус олмаётганини инобатга олиб, каталонияликларга доир янгилик билан бўлишамиз. "Catalunya Radio"нинг ёзишича, "кўк-анорранглилар" чап қанот вингерлигига футболчи қидирмоқда. Рўйхатда Сон Хён Мин, Салоҳ ва Луис Диас номлари бор.

12. Левандовски катта тезликда олдинга бораётганда рақиб ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди.

10. Педро Бигас Левандовскига нисбатан сал қўпол ҳаракат қилди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

7. "Барселона" секин-аста назоратни ўз қўлига олмоқда. Ҳозирча айтарли хавфли вазият рўй бермади. 

3. Бурчак зарбасидан самара чиқмади, "Барса" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.

2. Тете Морентенинг зарбаси йўл-йўлакай Альбага тегиб, йўналишини ўзгартирди, бурчак тўпи.

1. Учрашувга старт берилди!

 "Мартинес Валеро" учрашувни қабул қилишга шай!

- Баҳс 00:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Барселона!" "Мартинес Валеро"да "Эльче" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида биз билан биргаликда кузатиб боринг.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика