UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  43 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  9 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  2 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1

Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда "Бетис"ни енгди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда "Бетис"ни енгди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

Ла Лига 3-тури доирасида "Бетис" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

Бетис – Реал Мадрид 0:1
"Бенито Вильямарин" ўйингоҳи
Гол
: 0:1 – 61 Дани Карвахаль.

"Бетис" – Руй Силва, Монтойя, Руис, Песселья, Миранда, Гуардадо (Камараса, 70), Каналес (Хоакин, 82), Родригес, Хуанми (Иглесиас, 77), Фекир, Руибаль (Тельо, 70).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес (Родриго, 83), Иско (Васкес, 66), Каземиро, Вальверде, Бензема, Бэйл (Асенсио, 66), Винисиус Жуниор (Азар, 78).

Огоҳлантиришлар: Фекир (23), Мигель Гутьеррес (43), Песселья (43), Каналес (44), Руибаль (45), Монтойя (59), Азар (80), Каземиро (90).


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар пойгаси


Бетис

Примера Дивизион . 3-тур

29/08/2021, 01:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Даниэль Карвахаль - 61'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 22590 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
23'  Набиль Фекир
43'  Херман Пеццелья
44'  Серхио Каналес
45'  Аитор Руйбаль
45'  Мануэль Пеллегрини
59'  Мартин Монтойя
70'  Аитор Руйбаль (Кристиан Тельо)
70'  Андрес Гуардадо (Виктор Камараса)
77'  Хуанми (Борха Иглесиас)
82'  Серхио Каналес (Хоакин)
43'  Мигель Гутьеррес
61'  Даниэль Карвахаль
61'  Карим Бензема
66'  Иcкo (Лукас Васкес)
66'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
78'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
80'  Эден Азар
83'  Мигель Гутьеррес (Родриго)
90'  Каземиро


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансялциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Қўшиб берилган дақиқалар якунланганига 10 сония бўлган бир паллада Монтойя гол уриб, "Қироллик клуби"ни очколарсиз қолдириши мумкин эди, Куртуа жамоаси жонига оро кирди.  

90+5-дақиқа. Борха Иглесиас оддий вазиятда тушунарсиз ҳаракат билан тўпни Куртуага совға қилди. 

90+4-дақиқа. Азар тезкор қарши ҳужумни бошлаётган бир паллада, ўнг қанотдан олдинга интилаётган 2 шеригини тўп билан таъминламоқчи эди, аммо рақиб ҳимоячиси бельгияликнинг ажойиб ғоясини сезиб қолди. 

"Реал" қўшиб берилган дастлабки дақиқаларни ҳужумда, ўз дарвозасидан узоқроқда ўтказиш билан оввора. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Асенсио жарима майдонига кирмай туриб, зарба берди ва омадини синаб кўрди, лекин анча ноаниқ.   

88-дақиқа. Родриго жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.  

85-дақиқа. Захирадан майдонга тушганлар "Реал"нинг ҳужумини ривожлантираётганида Бензема уни бузиб қўйган бўлса, "Бетис"нинг уриниши қанотга йўналтирилган тўп Хоакинга тегиб кетгани сабаб узилиб қолди.   

83-дақиқа. Ўзгариш! Мигель Гутьеррес ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва унинг ўрнига майдонга Родриго туширилди.   

82-дақиқа. Ўзгариш! Каналес ўрнига Хоакин Санчес ўйинга қўшилди!  

Огоҳлантириш! Ўйин вақтини чўзгани учун бельгиялик футболчига сариқ карточка кўрсатилди.

80-дақиқа. Эден Азар тўп учун курашда қўли билан ўйнади. Ҳакам буни эътибордан четда қолдирмади.  

78-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнига Азар ўйинга қўшилди.  

77-дақиқа. Ўзгариш! Хуанми ўрнини Борха Иглесиасга бўшатиб берди. 

75-дақиқа. Яна сув ичиб олиш учун танаффус!

74-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб туришга уринмоқда.  

73-дақиқа. Рақибнинг сусткашлигидан унумли фойдаланиб, тўпни олиб қочиб кетган Асенсио охиргача ўзи борди ва зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

70-дақиқа. Ўзгариш! Андрес Гуардадо ва Айтор Руибаль ўрнига Тельо ҳамда Виктор Камараса туширилди.   

69-дақиқа. Айтор Руибаль қулай нуқтага чиқиб бориб, кучли зарба берди, аммо тўп тўғри Тибо Куртуанинг қўлига бориб тушди.  

68-дақиқа. Мигель Гутьеррес ва Винни тўп учун курашиб, уни Фекир оёқлари остидан тепиб юборишди. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олмади.  

66-дақиқа. ЎзгаришларИско ва Бейл ўрнига Васкес ҳамда Асенсио майдонга туширилди.  

64-дақиқа. Кетма-кет узатмалар, зарбага уринишлардан кейин тўп ўнг қанотга бориб тушди ва "Бетис" вакили узатган тўп Алабага тегиб, дарвозадан жой олишига сал қолди. 

63-дақиқа. Энди "Бетис" ҳужумга ўтди. 

61-дақиқа. ГООООООЛ! Карвахаль ҳисобни очди! Винисиус аввалига тезлиги эвазига тўпни майдонда сақлаб қолди, кейин Бензема узоқ бурчакда очилиб келаётган ҳимоячини кўрди ва тажрибали Карвахаль тўпни ерга туширмай, дарвозага йўллади. 

61-дақиқа. Вааув! Аслида бу вазиятни кўриш керак! Мигель Гутьеррес жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Ёш ҳимоячининг ишончли ҳаракатларини таъкидлаш лозим.  

58-дақиқа. Каземиро тўпга интилаётиб, ҳакамни ҳам аяб ўтирмаслигини кўрсатиб қўйди. :) Чиндан кулгули вазият, "тўқнашув" иштирокчилари ҳам бўлган ишни табассум билан қабул қилишди.  

"Қироллик клуби" босимни оширмоқда ва рақибни борган сари ортга қайтишга мажбур қилмоқда. 

56-дақиқа. Майдон марказида Искога нисбатан қўпол ўйнашди.  

Иккинчи бўлимни Анчелотти шогирдлари анча тетик бошлашди. 

53-дақиқа. ГОООООЛ!  Яна бир узатма бу сафар Бензема тўпни дарвоза тўрига йўллай олди, аммо яна ўйиндан ташқари ҳолат. 

52-дақиқа. Гарет Бейлнинг қанотдан узатмасидан кейин Карим Бензема боши билан аниқ зарба берди, аммо посбон ҳам бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. Қўшимчасига, бош ҳакам франциялик ҳужумчи оффсайдда қолиб кетганини маълум қилди.  

50-дақиқа. "Барселона"нинг яна бир собиқ вакили Миранда курашда Карвахаль билан тўқнашиб кетди. Ҳакам "Бетис" ҳимоячиси қоидани бузди деб топди.  

 

48-дақиқа. Винисиус тўпга биринчи етиб борган бўлсада, Монтойяга нисбатан хавфли ўйин учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

47-дақиқа. Танаффусдан кейинги биринчи зарбани Карим Бензема йўллади, франциялик Искони кўришни истамади ва ўзи зарба йўллади, аммо ноаниқ.  

Ўйин ўтаётган Бенито Вильярмарин ўйингоҳида 23 градус иссиқ ҳаво. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Биз ҳам бироз дам оламиз. Узоққа кетиб қолиш йўқ, олдинда бизни янада муросасиз иккинчи бўлим кутмоқда. 

45+2-дақиқа. Винисиус ҳужумда қоидани бузди деб топилди. 

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар карточка Айтор Руибалга "насиб қилди". 

Айнан шу дақиқаларда мезбонларнинг асаблари ишдан чиқмоқда. бу сафар Винисиусни "ўришди".

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!  

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Мигель Гутьерресга жавоб сифатида қасддан қўполлик учун Серхио Каналес ҳам бўлимни сариқ карточка билан якунлайдиган бўлди.

43-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳаддан зиёд эътирозлар учун ҳакам аввалига Херман Пессельяга сариқ карточка кўрсатди. 

42-дақиқа. Мигель Гутьеррес Айтор Руибалга нисбатан қўполлик ишлатди. 

41-дақиқа. Хуанмининг зарбасини Куртуа қийинчилик билан, шундоққина олдига қайтарди, қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Гутьеррес етиб келди ва хавфни бартараф этди. 

Искодан яна бир уриниш, аммо яна бироз ноаниқ.

38-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин "Реал" вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

37-дақиқа. Ўнг қанотдан ҳужум ва Карвахалнинг узатмасидан кейин тўп дарвозага қараб кетди ҳамда дарвозабон Руй Сильва катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.  

36-дақиқа. "Барселона"нинг собиқ футболчиси Мартин Монтойя зарба беришга қарор қилди, лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

 

34-дақиқа. Исконинг кучли зарбаси йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди. 

33-дақиқа. Винисиуснинг фаоллиги "Реал"га 3-бурчак зарбасини тақдим этди.  

31-дақиқа. Сув ичиш учун танаффус! Фурсатдан фойдаланиб, Анчелотти шогирдларига гапларини айтиб олди. 

30-дақиқа. "Бетис"нинг навбатдаги ҳужуми ва Фекир зарба беришга имкон топди, аммо тўп анча юқоридан ўтиб кетди.  

29-дақиқа. "Бетис"нинг чап қанотдан уюштирилган ҳужуми хавфли зарба билан якунланди, лекин бироз ноаниқ. Серхио Каналеснинг уринишидан кейин тўп тўрга ташқи томондан келиб тегди.  

27-дақиқа. Ўйин темпи бироз ошгандек. Ҳар икки жамоа тўпни олиб қўйиш учун активроқ равишда прессингга мурожаат қилмоқда.  

25-дақиқа. "Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирмоқчи.  

23-дақиқа. Огоҳлантириш! Тезкор ҳужум, Фекир жарима майдонига ёриб кириб кетаётганди ва Вальверде яқин келгач, франциялик футболчи йиқилиб тушди... Ҳакам дадил қадамлар билан воқеа жойига яқинлашиб, симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.  

Винисиус имкон топилди дегунча, техникасини намойиш қилмоқда. 

21-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Гидо Родригес зарба билан якунлади, лекин йўл-йўлакай Карвахалга теккан тўпни Куртуа осонлик билан эгаллаб олди. 

20-дақиқа. Мигель Гутьеррес тўп учун курашда рақибига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.  

18-дақиқа. Бейл тўпни йўқотганди, Каземиро дарҳол бу хатони тўғрилаб кетди.  

16-дақиқа. "Реал" ижросидаги яна бир бурчак зарбаси "Бетис"нинг қарши ҳужумига айланиб кетишига сал қолди.  

14-дақиқа. Винисиус майдон марказига яқин ҳудудда йиқитилди. 

12-дақиқа. Милитао энди ўз жамоаси жарима майдончасида фаоллик кўрсатмоқда.  

Фекирнинг ўзи зарбани амалга оширди ва Куртуа тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчакдан узатмадан сўнг иш зарбагача етиб бормади.  

10-дақиқа. Фекирга нисбатан Алаба қоида бузди деб топилди. 

9-дақиқа. "Реал" устунликни ўз қўлига олмоқда ва рақибини ҳужумга ўтишига ҳам ортиқча имкон қолдирмаяпти.  

7-дақиқа. Эдер Милитао стандарт вазиятда олдинга борганди, жарима майдончаси ичида айнан у барчадан чаққонроқ чиқди ва зарба йўллади, посбон ўз ўрнида.  

3-дақиқа. Учрашувдаги биринчи хавфли вазият ва бурчак зарбаси, уни меҳмонлар амалга оширади.  

2-дақиқа. "Бетис" илк дақиқалардан прессинг уюштириб кўрмоқда, ўз навбатида "Реал" ҳимоячилари ҳам шошилмай таъқибдан чиқиш пайида. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Бетис

Примера Дивизион . 3-тур

29/08/2021, 01:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Даниэль Карвахаль - 61'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 22590 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
23'  Набиль Фекир
43'  Херман Пеццелья
44'  Серхио Каналес
45'  Аитор Руйбаль
45'  Мануэль Пеллегрини
59'  Мартин Монтойя
70'  Аитор Руйбаль (Кристиан Тельо)
70'  Андрес Гуардадо (Виктор Камараса)
77'  Хуанми (Борха Иглесиас)
82'  Серхио Каналес (Хоакин)
43'  Мигель Гутьеррес
61'  Даниэль Карвахаль
61'  Карим Бензема
66'  Иcкo (Лукас Васкес)
66'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
78'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
80'  Эден Азар
83'  Мигель Гутьеррес (Родриго)
90'  Каземиро

Жамоаларнинг ушбу ўйин учун танлаган таркиблари билан танишинг:

"Бетис" - "Реал Мадрид" 

29 август, 01.00, «Бенито Вильямарин»

"Бетис" – Руй Силва, Монтойя, Руис, Песселья, Миранда, Гуардадо, Каналес, Родригес, Хуанми, Фекир, Руибаль.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Иско, Каземиро, Вальверде, Бензема, Бэйл, Винисиус Жуниор.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика