UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2

Ла Лига. 5та гол, қизил карточка, пенальти ва "Реал Мадрид" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Ла Лига. 5та гол, қизил карточка, пенальти ва "Реал Мадрид" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Испания чемпионати 3-туридан ўрин олган "Бетис" – "Реал Мадрид" баҳси бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  


"Бетис" – "Реал Мадрид" 2:3 (2:1, 0:2)
26 сентябрь, 22.00, "Бенито Вильямарин"
Голлар
: 0:1 – 14 Вальверде, 1:1 – 35 Манди, 2:1 – 37 Вильям Карвалью, 2:2 – 48, автогол Эмерсон, 2:3 – 82, пенальти Рамос.

"Бетис" – Роблес, Морено, Бартра, Манди, Эмерсон, Хоакин (Тельо, 63), Родригес, Вильям Карвалью, Каналес, Фекир (Морон, 73), Санабрия (Монтойя, 69).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Карвахаль, Рамос, Эдегор (Иско, 46), Вальверде, Кроос (Модрич, 45), Каземиро, Йович (Майораль, 72), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Эмерсон (12), Родригес (40), Карвахаль (42), Модрич (53), Бартра (81), Каналес (84), Манди (90).

Четлатиш: Эмерсон (67).


Бетис

Аисса Манди - 35', Вильям Карвалью - 37'

Примера Дивизион . 3-тур

27/09/2020, 01:00

3
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Федерико Вальверде - 14', Эмерсон Апаресидо - 48', Серхио Рамос - 82'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
12'  Эмерсон Апаресидо
35'  Аисса Манди
35'  Серхио Каналес
37'  Вильям Карвалью
37'  Набиль Фекир
40'  Гидо Родригес
63'  Хоакин (Кристиан Тельо)
67'  Эмерсон Апаресидо
69'  Антонио Санабрия (Мартин Монтойя)
73'  Набиль Фекир (Лорен Морон)
81'  Марк Бартра
84'  Серхио Каналес
90'  Аисса Манди
14'  Федерико Вальверде
14'  Карим Бензема
42'  Даниэль Карвахаль
45'  Тони Кроос (Лука Модрич)
46'  Мартин Эдегор (Иcкo)
48'  Эмерсон Апаресидо
53'  Лука Модрич
72'  Лука Йович (Борха Майораль)
82'  Серхио Рамос


ЯНГИЛАШ

Шундай қилиб, Зинедин Зидан шогирдлари мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Эътиборингиз учун ташаккур. Хайр, соғ-омон бўлинг.

Майдонда камчилик бўлиб қолган "Бетис" қанчалар уринмасин ҳисобни тенглаштиришга кучи етмади, "Реал Мадрид" эса биринчи ғалабани қўлдан чиқармаслик учун ортиқча таваккал қилиб ўтирмади. 

Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа (!) қўшиб берилди. 

Бугун уларни майдонга туширгани учун Зиданни олқишлаш ёки ўтган учрашувларда шундай футболчиларни курашга ташламагани учун мураббийни танқид қилиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам айнан шу икки ҳужумчи бугунги ўйинда бурилишни амалга оширишда каттагина улушлари борлигини ҳеч ким инкор этолмайди.  

Эътибор берган бўлсангиз керак, аввалги учрашувларда Зидан буткул ишонч билдирмаётган Лука Йовичга нисбатан қоида бузилишидан сўнг ҳимоячига қизил кўрсатилди, "Бетис" бир киши кам бўлиб қолди, Борха Карвахаль эса пенальти ишлади. 

85-дақиқа. Ҳисобда олдинга ўтиб олган "Қироллик клуби" футболчилари дадилроқ ўйнай бошлашди. Бензема ва шериклари қўрқмай рақиб ҳимочиларини алдашга киришмоқда.   

82-дақиқа. ГОООООЛ! Серхио Рамос пенальтидан унумли фойдаланди.

81-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Марказдаги курашнинг муҳокамаси бўлаётганди, кутилмаганда ҳакамга такрорий лавҳани кўришни айтишди ва пенальти. Марк Бартрага эса сариқ карточка кўрсатилди. 

Бу сафар Бензема "оффсайд"да қолиб кетди. Бу борада "Қироллик клуби" 6:1 ҳисобида олдинда. 

76-дақиқа. Вильям Карвальюнинг зарбасидан кейин Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

75-дақиқа. Жарима майдонига кириб бориб, тўпни қабул қилиб олган Борха Майораль ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. 

73-дақиқа. Набиль Фекирнинг ўрнига эса Лорен Морон ўйинга қўшилди.   

72-дақиқа. Лука Йович ўрнини Борха Майоралга бўшатиб берди.  

70-дақиқа. Антони Санабрианинг ўрнига Мартин Монтойа ўйинга ташланди.  

68-дақиқа. Жарима зарбасини Серхио Рамос амалга оширди. Роналдиньо услубига ўхшаш зарбадан кейин тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.  

67-дақиқа. АНА БЎЛМАСАМҲакам такрорий лавҳани ўзи кўрди ва Эмерсонга қизил карточка кўрсатди. Воқеалар янада қизиқ тус олмоқда.  

64-дақиқа. "Реал Мадрид" тезкор қарши ҳужумга қочиб кетаётганди, Бенземанинг узатмасидан кейин Лука Йович бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо уни тўхтатишди. Ҳакам шошмасликни  ва "VAR" ёрдамида такрорий лавҳани кўриб олиш зарурлигини айтмоқда.   

63-дақиқа. Фекир ва Карвахаль бир-бирларини аямай тўп учун курашишди ва ўйин тўхтатилгач, бир-бирларига ҳаммаси жойида эканлигини ва бу шунчаки футболнинг бир қисми эканлигини айтиб қўйишди.  

61-дақиқа. Лука Йович дарвозага зарба берганди, ҳимоячига тегиб тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан кейин эса иш зарбагача етиб бормади.  

59-дақиқа. Карвахаль рақиб билан курашдан оёғида оғриқ сезди шекилли, кейин оқсоқланиб юрибди. 

58-дақиқа. Жамоалар навбатдаги ҳамладан аввал бироз тин олгандек тасаввур уйғонмоқда.  

55-дақиқа. Ўйин тезлашди. Набиль Фекир алдамчи ҳаракатлар билан рақибини чалғитишга уринди ва дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

53-дақиқа. Гидо Родригесга нисбатан қўпол ўйнагани учун Лука Модричга сариқ карточка кўрсатилди. 

52-дақиқа. Каземиродан ажойиб "подкат" ва футболчи тўпни рақибдан олиб қўйди. 

Ҳакамлар такрорий лавҳани бир неча бор кўришди ва голни инобатга олиш керак деган қарорга келишди. 

48-дақиқа. АвтоГООООЛ! Карвахалнинг узатмасидан кейин Эмерсон тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

46-дақиқа. Айнан Исконинг фаоллигидан кейин Ферлан Менди қанотдан олдинга ўтганди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

Иккинчи бўлим бошланди. Мартин Эдегор ўрнига Иско майдонга тушди.  

45+2-дақиқа. Бурчакдан етказиб берилган узатмадан кейин тўп учун курашда меҳмонлар қоида бузгани қайд этилди ва ҳакам бўлимни якунлаб қўя қолди. Танаффус!

45+2-дақиқа. Карвахаль ҳужумга қўшилган Каземирога тўпни ошириб бермоқчи эди, лекин Эмерсон унга қаршилик кўрсатди, бурчак тўпи. 

45+1-дақиқа. Ва айнан Тони Кроос жароҳат туфайли алмаштирилди. Модрич унинг ўрнини эгаллади. 

44-дақиқа. Карим Бензема зарба бериш учун қулай вазиятга чиқиб борди, аммо кипер тўпни дарвозага бориб тушишига йўл қўймади. Кроосдан ажойиб узатмани кўрдик.  

42-дақиқа. Қоида бузилиши. Карвахалга сариқ карточка кўрсатилди. Зарба амалга оширилди, Бензема уни қайтарди.  

39-дақиқа. "Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди, аммо узатмадан кейин Рамоснинг зарбаси ўхшамади. 

37-дақиқа. ГООООЛ! "Пахтакор"нинг ўйини тугашини кутиб турган бир палламизда, "Бетис" иккинчи голини уриб кетди. Бу вазиятда Куртуанинг ҳам "меҳнати" борлигини таъкидлаш лозим. Футбол кечаси давом этади азизлар! 

34-дақиқа. ГООООЛ! Навбатдаги бурчак тўпидан кейин "Бетис" барибир гол урди. Бу сафар тўп дарҳол жарима майдонига узатиб берилмади, аввал орқароққа ошириб, кейин узатма амалга оширилди, бу эса "Реал" футболчилари эътибори сусайишига сабаб бўлди чоғи. 

30-дақиқа. Мезбонлар босимни кучайтиришга уринмоқда. "Бетис"нинг ҳужумдаги футболчилари тинмай олдинга ўтишга уринишмоқда.  

27-дақиқа. Марказда Каземиро қоида бузди, "Бетис" футболчилари шошмоқда. 

22-дақиқа. Мезбонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо Менди яхши ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.  

20-дақиқа. Фекиииир! Чап қанот ҳужумчиси нуқтасида тўпни қабул қилган франциялик футболчи узоқ бурчакни нишонга олди, бироз ноаниқ.  

19-дақиқа. Лука Йович катта футболда дебют ўйинини ўтказаётган футболчилардек бироз хаяжонланиб юрибди.  

17-дақиқа. "Реал" бурчак тўпидан наф чиқара олмади. 

16-дақиқа. "Бетис" ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо ҳозирча ўхшамаяпти.  

15-дақиқа. Деярли кейинги ҳужумда Серхио Рамос ўта қулай вазиятда бўлишига қарамай, ноаниқ зарба берди.  

Ҳимоячилар Бензема бир қоқилганда, тўпни йўқотди деб ўйлашди чоғи, тўхтаб қолишди Феде эса бундан унумли фойдаланиб кетди. 

14-дақиқа. ГООООЛ! Бенземанинг узатмасидан кейин Вальверде дарвозани ишғол қилди.

12-дақиқа. Майдон марказида қўполлик қайд этилди. "Реал" тўпни ўйинга киритиб берди.

9-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушди. "Реал" тўпга кўпроқ эгалик қилишга уринмоқда.

7-дақиқа. "Бетис"нинг тезкор ҳужуми зарба билан якунланди, Куртуа ўз ўрнида. 

6-дақиқа. Каземиро ажойиб узатма билан Мендини олға бошлади, ҳимоячи бир рақибини алдади, лекин кейин ўнг оёқда берган зарбаси қовушмади. 

4-дақиқа. Набиль Фекир қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо тўп йўлига Варан тўғаноқ бўлди. 

2-дақиқа. ГОООЛ . Ферлан Мендининг чап қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Карим Бензема тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

1-дақиқа. Ўйинни Мадриднинг "Реал" жамоаси бошлаб берди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

Бугун Эдегор яна асосий таркибда, бунга эътибор бериб улгурган мухлислар, кутилмаганда, Лука Йович ҳам ўйинни илк дақиқалардан бошлайдиган бўлди. 

Яна бир неча дақиқадан кейин учрашув бошланади. 


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика