

“Леванте” – Кадис баҳси жадвалга деярли таъсир этмаслиги туфайли вақтлироқ ўтказилади. Қолган 9 та учрашув эса 23 май куни бир хил вақт 21:00 да бошланади.
Пешқадам “Атлетико” лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган 19-ўриндаги “Вальядолид”га қарши сафарда баҳс олиб боради.
“Матрасчилар”ни таъқиб қилаётган “Реал” эса ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилади.
Маълумот ўрнида, очколар тенг келган тақдирда Зинедин Зидан шогирдлари титул соҳибига айланади.
38-тур тақвими:
ТУРНИР ЖАДВАЛИ

P.S. Чемпионик Мадриднинг қайси жамоасига насиб этади?



