UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади  1 15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  16 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  2 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  11 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  20 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  83 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  12

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни ютиб, "Реал" билан 9 очколик фарқни сақлаб қолди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни ютиб, "Реал" билан 9 очколик фарқни сақлаб қолди

Испания чемпионати 25-тури доирасидаги "Атлетик" – "Барселона" учрашуви тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Испания чемпионати

25-тур

Атлетик – Барселона 1:1 

01.00, «Сан-Мамес»

Голлар: Иньяки Уильмс 87' – Рафинья 45+1'

Атлетик – Агирресабала, Де Маркос, Мартинес, Вивиан, Баленсиага (Юри Берчиче, 70), Рауль Гарсия (Муниаин, 64), Дани Гарсия, Весга (Заррага, 64), Н. Уильямс, Беренгер, И. Уильямс.

Барселона – тер Штеген, Сержи Роберто (Алонсо, 84), Кристенсен, Кунде, Бальде, Бускетс, де Йонг, Гави (Анхель Аларкон, 90+5), Левандовски, Рафинья (Фати, 84), Ферран Торрес (Франк Кессье, 68).

Огоҳлантиришлар: И. Уильямс (30), Сержи Роберто (76)

Баҳс якунланди! "Барселона" "Эль Класико"дан олдин қийин, аммо муҳим ғалабага эришди.

90+5. Гави ўрнига Анхель Аларкон ўйинни тугатиб қўяди.

90+4. Зарбааа! Горка Гурусетанинг зарбаси ҳимоячилар томонидан тўсиб қўйилди.

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Диққат! VAR баҳсли вазиятни текширди. Гол урилишидан олдин Муниаин тўпни қўли билан ўйнаган экан. Гол бекор қилинди!

87. ГООООООООЛ! Иньяки Уильямс катта тезликда бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, тер Штегенни ожиз қолдирди – 1:1!

86. Заррага Гавига нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

84. Беренгер ўрнига Гурусета, Де Маркос ўрнига Капа майдонга тушди. 

84. Роберто ўрнига Алонсо, Рафинья ўрнига Фати баҳсни давом эттиради. 

81. "Атлетик" босимни кучайтирмоқда ва мағлубиятдан қутулиб қолиш илинжида.

79. Зарбааа! Сеееейв! Мунианнинг кучли зарбасини "Барса" посбони бартараф этди. Қандай зарба! Қандай сейв! Тер Штеген муқаррар голдан сақлаб қолди.

76. Сержи Роберто тактик фолга қўл урди. У Мунианни йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

72. Хавфли вазият! Алехандро Беренгер хавфли зарбага, тер Штегер чроийли сейвга муаллифлик қилди.

70. Эрнесто Вальверде жамоасида навбатдаги алмаштириш: Баленсиага ўрнига Юри Берчиче ўйинга қўшилди.

68. Хави ҳужумчи Ферран Торрес ўрнига таянч ярим ҳимоячиси Франк Кессьени майдонга туширди. 

64. "Атлетик" устози 2 та ўзгаришга қўл урди: Рауль Гарсия ўрнига Муниаин, Весга ўрнига Заррага туширилди.

63. "Барселона" футболчилари ҳужумни якунлаш мақсадида қисқа масофада паслашишда давомийликни сақлаб қолишмоқда.

60. "Барселона"нинг амалдаги ва собиқ мураббийлари ўзгаришлар қилишга шошилишмаяпти.

57. Ўйин темпи бироз пасайди. Ҳар қалай кўпчилигингиз сингари уйқу кела бошлади :)

54. Френки де Йонг тўпни ҳаволатиб ичкарига оширди, аммо дарвозабон ишончли ҳаракат қилиб, тўпни илиб олишга эришди.

52. Зарбааа! Бальде чап қанотдан рейд амалга ошириб, тўпни ичкарига ошириб берди, Левандовскининг бош билан йўллаган зарбаси эса дарвозага аниқ бормади. 

48. Учрашувни томоша қилиш учун 49741 нафар мухлис стадионга келибди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб 0:1 ва танаффус!

45+1. ГООООООЛ! Рафинья ўнг оёқдаги зарбаси орқали дарвозага йўл топди, аммо бош ҳакам дастлаб уни офсайд дея баҳолаган бўлса-да, кейин VAR'ni қулоқ солиб, адашганини тан олди. Хуллас, гол инобатга олинди. 0:1!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 30% – 70%

41. Маълумот ўрнида, агар бугун Бускетс, Кессье, Рафинья ёки Ферран огоҳлантириш олса, "Эль Класико"ни ўтказиб юборади.

38. Ие, бизни эшитди, шекилли. Ўнг қанотда фаоллик кўрсата бошлади. 

36. Ушбу мавсум "гол+пас" тизимида 17 очко тўплаган Рафинья майдонда унчалик фаол кўринмаяпти. 

33. Ваууу! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Рауль Гарсия дарвоза томон йўналтирди, тўп дарвоза тўсинини қақшатди! 

32. Зарбаа! Иньяки Уильямс ўткир бурчакни пойлади, зарба озгина ноаниқ кетди деб турсак, уни тер Штеген тўсгани маълум бўлди, бурчак зарбаси.

30. Иньяки Уильямс Кундега нисбатан қоидани бузди. Бунга норозилик билдириб, жаҳл билан тўпни тепиб юборган Уильямс сариқ карточка ишлаб олди. 

26. Ухху-хууу! де Йонгнинг айланма узатмаси зарбага айланиб кетди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди... 

25. Зарбалар бўйича статистика — 3:4

22. Бальденинг узатмасдиан кейин Кристенсен бош билан зарба йўллади, тўп йўналиши ноаниқ кўриниш касб этди. 

19. Тиббиёт ходимлари майдонда Рауль Гарсияга ёрдам кўрсатишмоқда. Кристенсен сал туртиб юбориши оқибатида майдонда ётиб қолди. "Қаричилик қурсин" дермиди)   

17. Уууух! Де Йонг биргина пас билан Левандовскини бирга-бир ҳолатга чиқариб юборди, польшалик ҳужумчи эса тўпни бироз узоқлаштириб юбориши оқибатида тўп Агирресабала қўлига ўтди. 

15. Учрашув тўқнашувларга бой тарзда давом этяпти. Лекин ҳакам ҳозирча карточка беришга шошилмаяпти.

12. Кунде Некони қўполлик эвазига майдон марказида тўхтатиб қолди.

10. "Барселона" ўйин темпини назорат остида ушлаб турибди.

8. Лекуе Мартинес, Морсильо, Санчет, Симон, Эррера жароҳат туфайли "Атлетик"ка ёрдам беролмаётган бўлса, "Барса"да Дембеле, Педри ва Араухо йўқ.

6. Зарбаа! Неко Уильямс тер Штеген дарвозасини нишонга олди! Зарбага аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

2. Зарбаааа! Ферран Торрес рақиб посбонини сергак туришга мажбур қилди. Зарба жуда хавфли эди. 

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Баҳс 01:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" меҳмонда "Атлетик" билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашувна яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика