Кюйт ва Ларссон бир жамоада иш бошлайди

Eldor Akmurzayev
26 май 2020
“Ливерпуль”нинг собиқ аъзоси Дирк Кюйт 2021 йил “Фейеноорд” бош мураббийига айланади.

Кюйт мазкур клубнинг U-19 жамоаси устози сифатида фаолият олиб бораётган эди. Унинг мураббийлар штабига эса швециялик Хенрик Ларссон қўшилади.

Айни вақт “Фейеноорд” бошқарувида Дик Адвокат ишламоқда, у клуб билан келишувни 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин тугатилди. “Фейеноорд” эса мусобақани 3-ўринда якунлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: De Telegraaf