Кюрасао терма жамоаси дарвозабони Гаити билан ўйиндан олдин вафот этди
10 сен 2019 14:20
Янгиликлар
Кюрасао терма жамоаси дарвозабони Гаити билан ўйиндан олдин вафот этди
Кюрасао терма жамоаси посбони Ярзиньо Питер кутилмаганда вафот этди.
31 ёшли посбон Гаитига қарши ўйиндан олдин меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган.
Питер Кюрасао терма жамоаси шифокорига ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини айтган. Шундан сўнг, ўзининг хонасига борган ва вафот этган. Сабаблар ҳали аниқланмади.
Дарвозабонсиз ўтган Гаитига қарши биринчи ўйин Кюрасаонинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Фикрлар