UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  0 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  3 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  8 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас Янгиликлар

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас

Грузиялик футболчи яна бир мавсум Неаполда қолиб, кейин келажаги ҳақида қарор қабул қилмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, Хвича Кварацхелия "Наполи"да яна бир мавсум қолмоқчи. Айнан шу йўл билан футболчи янада ўсиб, кейинги даражага чиқмоқчи. Хвичанинг отаси ва агенти ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. 

Грузиялик вингер Неаполда ҳозирда 1,5 миллион евро ишлаб топади ва янги 2028 ёки 2029 йилгача мўлжалланган шартномага кўра, йилига камида 4,5 млн евро, бонуслар билан бирга, ишлаб топади. 

Футболчининг ўзи қолиш истагидалигига қарамай, "Наполи" ва Кварацхелиянинг вакиллари ҳали янги шартноманинг моддий томони ҳамда товон пули ҳақидаги банд ҳақида келишиб улгуришмаган. 

Маълумот учун, Хвича “Наполи”га 2022 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, "Наполи" Виктор Осимхен билан янги шартнома имзолагани ва унда футболчи трансферининг товон пули 120-130 млн евро этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика