UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Куз-баҳор тизимига ўтаётган Осиё чемпионлар лигаси қачон бошлаб қачон тугайди? Янгиликлар

Куз-баҳор тизимига ўтаётган Осиё чемпионлар лигаси қачон бошлаб қачон тугайди?

Шу йилнинг 22 февраль куни ОФК Ижроия қўмитаси клублар ўртасидаги ОЧЛ ва ОФК Кубогини куз-баҳор тизимига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Ушбу қарор ҳам бир қанча тортишувларга сабаб бўлди. Кимдир жуда яхши ғоя деган фикрни илгари сурган бўлса, кимгадир бу ғоя ёқмади. Маълумки, шу пайтгача Осиё чемпионлар Лигаси ташкил этилганидан бери ўйинлар қишда старт олиб, то кузгача давом этаётганди. 

Лекин янги тақвимга кўра, ОЧЛ баҳсларига августдан старт берилади ва навбатдаги йилнинг май ойида ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. 

ОФК 2023/2024 йилги мавсумдан бошлаб расман куз-баҳор тизимига ўтади. Шунда ОЧЛ ўтиш босқич ўйинлари 2023 йил 8 августда бошланади ва финал 2024 йил 18 майда бўлиб ўтади.

Бу борада кенгроқ тўхталадиган бўлсак, ОЧЛ Ғарб минтақасининг тақвими қуйидагича кўриниш бўлади:


САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Биринчи ўтиш ўйини - 8 август, 2023

Иккинчи ўтиш ўйини - 15 август, 2023

Плей-офф баҳси - 22 август, 2023


ГУРУҲ БОСҚИЧИ

1-тур. 18-19 сентябрь, 2023

2-тур. 2-3 октябрь, 2023

3-тур. 23-24 ноябрь, 2023

4-тур. 6-7 ноябрь, 2023

5-тур. 27-28 ноябрь, 2023

6-тур. 11-12 декабрь, 2023


ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИ

1/8 финал. Биринчи ўйин. 12-13 февраль, 2024

1/8 финал. Жавоб учрашуви. 19-20 февраль, 2024

1/4 финал. Биринчи ўйин. 4-5 март, 2024

1/4 финал. Жавоб учрашуви. 11-12 март, 2024

1/2 финал. Биринчи ўйин. 16 апрель, 2024

1/2 финал. Жавоб учрашуви. 23 апрель, 2024

Финал. Биринчи ўйин. 11 май, 2024

Финал. Жавоб учрашуви. 18 май, 2024

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика