UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  3 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  7 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

Кутиш режими: А Серия 36-тур якунлари Янгиликлар

Кутиш режими: А Серия 36-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари ҳам ниҳоясига етди.

"Интер" "Эмполи"дан ғалабани тортиб олди

Учрашувнинг 3-дақиқасида Журавскийнинг узатмасини "кўк-қоралар"нинг собиқ форварди Пинамонти бир зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Баҳсгача бўлган интервьюда ўзи ваъда берганидек, голни нишонламади. Шундан сўнг, ҳакам "Эмполи" дарвозасига пенальти белгилади, аммо ўша заҳоти бу фикридан қайтди. Кўп ўтмай, Тоскана клуби яна гол уришга эришди. Асллани ажойиб тарзда Де Врейни алдаб ўтди ва Ханданович дарвозасини ишғол қилди. Бироқ шундан кейин "Интер" ўзига келиб, тажовузкор ўйин кўрсата бошлади. Бир қатор хавфли вазиятлардан сўнг, жамоа ҳисобига гол ёзилди. Романьоли рақиби Димарконинг оширган тўпига эҳтиётсизлик билан зарба берди ва ўз дарвозасига гол уриб қўйди. "Эмполи"нинг айнан шу нуқтасида муаммолар борлигини англаган "нерадзурри" биринчи бўлим якунигача яна гол урди. Чалханоглу қанотдан тўпни орқага оширди, Лаутаро эса узоқ бурчакни мўлжалга олиб, гол урди.

"Интер" танаффусдан кейин ҳам босим ўтказишда давом этди, "Эмполи"нинг эса бунга дош бериши қийинроқ бўлди. Барелла узоқдан яхши зарба берди, Чалханоглу вазиятни қийинлаштирди, бироқ тосканаликлар тайм ўрталарига қадар гол бўлишига йўл қўйишмади. Лекин бир вазиятда ўзлари хато қилишди: Барелланинг узатмасини тўхтатишга муваффақ бўлган Луперто эҳтиётсизлик сабаб Лаутаро гол уришига имконият яратиб берди. Жеко ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди, аммо тўпни дарвоза устуни қабул қилди. Ҳужум қилишга кучи қолмаган "Эмполи" яна бир голни қабул қилиб олди. Жеко рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, 90-дақиқада жарима майдонига пас берди. У ердан Санчес тўпни дарвоза тўққизлигига жойлаб қўйди. "Интер" ўз мухлисларини асабийлаштирган бўлса-да, ғалабага эришди.


"Женоа" "Ювентус"ни мағлуб этди

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам катта аҳамиятга эга, лекин "Женоа" учун анча муҳимроқ эди. Учрашув "кекса синьора"нинг ҳужумидан бошланди. Дибаланинг узатмасидан кейин Мойзе Кин тўпни дарвоза тепасидан ўтказиб юборди. Аргентиналик жуда фаол ўйнади, узоқдан яхшигина зарба йўллади, лекин Сиригу тўпни қайтарди. "Женоа" ҳам қарши ҳужумлари билан рақибини безовта қилиб турарди. Айниқса, Меллегонининг узоқдан берган зарбаси жуда хавфли чиқди, бироқ Щенсний панд бермади.

Танаффусдан кейин меҳмонлар олдинга ўтиб олишди. Мойзе Кин тўпни Дибалага оширди, у эса айланма зарба билан голкиперга имкон қолдирмади. Ўша заҳоти дубль қайд этиши мумкин эди, аммо Влаховичнинг пасини дарвоза устунига қараб тепди. "Юве" яхшигина босим қилди, Кин ва Моратада ажойиб имкониятлар бўлди. Бироқ Сиригу ўша лаҳзаларда қойилмақом ўйин кўрсатди. Учрашув меҳмонлар фойдасига ҳал бўлаётгандек эди, аммо кутилмаганда, "грифонлар" вазиятни ўзгартириб юборишди. Амири жарима майдонида турган Гудмундсонга ажойиб пас берди, у эса бир зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бир дақиқа ўтиб, Амири жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди, лекин у жуда қулай вазиятдан тўпни дарвозабон турган нуқтага йўллади, "Ювентус" эса хавфли қарши ҳужумга қочиб кетди. Мората тўпни қизғонмади ва Кинга пас берди, аммо у бўш дарвозага гол уролмади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўшиб берилган вақтнинг 6-дақиқасида жарима майдонида Экубан йиқитилди. Тўп ёнига Кришито келди ва ишонч билан пенальтидан гол уриб, "Женоа"га ғалабани туҳфа этди.


"Милан" "Верона"дан кучлироқ

Ўйин бошида "қизил-қоралар" гол уриши учун яхши имкон пайдо бўлганди, лекин Крунич қанотдан узатилган тўпни дарвоза тепасидан ўтказиб юборди. Кўп ўтмай, Калабрия ва Тоналли девор услубида ўйнаб, ажойиб ҳужум уюштиришди, бироқ ҳимоячининг зарбаси унчалик ҳам кучли чиқмади. "Верона" эса бунга янада хавфлироқ зарба билан жавоб қайтарди: Лазовичнинг узатмасини Фараони боши билан гол урди. "Милан" тажовузкорлик билан олдинга интилди ва танаффусгача ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Леаонинг узатмасини Тоналли рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Леао яна катта тезликда ажойиб рейд амалга оширди. Португалиялик деярли майдон марказидан югуриб келди ва пас берди, Тоналли эса қийинчиликсиз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Тоналли 3-голини уришга яқин эди, бироқ дарвозабон унинг узоқдан келган зарбасини қайтарди. "Верона" камроқ ҳужум қилди, лекин шу ўринда "қизил-қоралар"нинг ҳимоя чизиғидаги футболчилар яхши ўйнаб, "мастифлар" ҳужум қилишига йўл қўймаганини таъкидлаш лозим. Учрашув охирларида Мессиас ажойиб пас берди, Флоренци эса тўпни кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Милан" скудетто учун курашда ҳамон етакчи бўлиб қолмоқда.


"Атланта" "Специя" устидан ғалаба қозонди

Майдон эгалари баҳсни жуда фаол бошлашди, Агуделло яхши нуқтага чиқиб бориб, зарба берди, аммо ноаниқ. "Аталанта"нинг "жавоби" эса унданда хавфли бўлди. Малиновский зарба берадигандек бўлди-ю, айёрлик қилиб тўпни Муриэлга ташлаб берди. Луис эса ажойиб зарба билан дарвозани нишонга олди. Шундан сўнг, ўйин анча тинчланди ва уни "Аталанта" ҳимоясининг хатоси яна жонлантириб юборди. Верде Муссо билан бирга-бир вазиятга қочиб кетди, уни доғда қолдириб, тўпни бўш дарвозага йўллади. "Аталанта" бўлим охирида ҳужумда фаоллашишга уринди, лекин чинакамига хавфли вазиятгача иш етиб бормади.

Танаффусдан кейин илк вазият Муриэлда бўлди. У дублни расмийлаштириши мумкин эди, лекин Меленинг узатмасидан кейин колумбиялик футболчи мўлжалда адашди. "Аталанта" вақт ўтгани сари устунлигини мустаҳкамлаб борарди, аммо чинакамига голли вазиятлар у қадар кўп эмасди. Ўша гол стандартдан кейин юзага келди, узатмадан сўнг Демиралнинг тўпни Жимситига ўтказди, у эса мўлжалда адашмади. Кўп ўтмай, Гьяссида ажойиб имконият бўлди, аммо форвард зарба бераман деб қоқилиб тушди. "Специя" чиндан фаолроқ ҳаракат қила бошлади, лекин қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Муриэль ўзи зарба бериши мумкин бўлса-да, тўпни Пашаличга етказди Марио эса дарвоза бурчагини мўлжалда адашмади ва жамоаси учун еврокубокларга имкониятни сақлаб қолди.


"Фиорентина" "Рома"дан устун келди

"Фиалкалар" ўйинни катта иштиёқ билан бошлашди ва 5-дақиқадаёқ биринчи имкониятга эга бўлишди. Жарима майдончасида Гонсалес йиқитилди ва жабрланувчининг ўзи пенальтини тепиб, имкониятдан унумли фойдаланди. Деярли кейинги ҳужумдаёқ Кабрал тўпни Бонавентурага етказди, ярим ҳимоячи эса ортиқча муаммосиз жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакни нишонга олди. "Рома" ҳимояси нега уни бунчалик бўш қўйганига жавоб топиш қийин. Фақатгина шу голдан кейин "бўрилар" бироз ўзларига келгандек бўлишди. Аввалига Пеллегрини жарима зарбасидан, кейин Абрахам ўткир бурчакдан зарба берди. Бироқ Террацинони доғда қолдира олишмади. Ўз навбатида, мезбонлар гол уришга муваффақ бўлишди, аммо Бонавентура офсайдда қолиб кетганди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан Абрахамда яхши имконият бўлганди. Бироқ унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. "Фиорентина"да ҳам имкониятлар бўлди, Амрабат Кабралнинг узатмасидан кейин хавфли зарба берди. "Рома" вақт ўтгани сари кўпроқ ҳужум қила бошлади ва "Фиорентина" устози ўзгаришлар қилишга қарор қилди. Жумладан, Иконе жамоаси ўйинини кучайтира олди ва қарши ҳужумда рақиб ҳимоясига мунтазам равишда босим уюштирарди. Ўйин охирида айнан у Малехни қулай вазиятга чиқарди, лекин Руй Патрисио чаққонроқ ҳаракат қилди. Натижада, "Фиорентина" ғалабани сақлаб қолди ва "Рома"дан энди бор йўғи 1 очкога ортда қолмоқда. Чемпионат охирида бу жамоалар кураши ҳам анча қизиқ бўлади.

Шунингдек, "Лацио" "Сампдория"дан кучлироқ, "Наполи" "Торино"ни мағлуб этди, "Сассуоло" ва "Удинезе" дуранг ўйнашди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика