

"Монреал Импакт" ярим ҳимоячиси Баллу Жан-Ив Табла фаолиятини кўк-анорранглилар сафида давом эттиради. Келишув 3 йилга мўлжалланган. Шартномада битимни яна 2 йилга чўздириш банди мавжуд.
Жан-Ив Табланинг уч йил ичидаги товон пули 25 млн. евро, агар шартнома узайтирилса ушбу нарх 75 млн. еврони ташкил қилади. 18 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона B" сафида тўп тепади. Ҳозирча трансфер учун "Барселона" сарфлаган маблағ ошкор қилинмади.

Канадалик Баллу Жан-Ив Табла сўнгги мавсум "Монреал Импакт" сафида 21та учрашув ўтказиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.



