

"Клуб Жозега "Манчестер Юнайтед"даги меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, келажакдаги фаолиятида омад тилайди. Тез орада жамоани вақтинча бошқарадиган мураббий номи эълон қилинади" - дейилади "Манчестер Юнайтед" расмий баёнотида.
Моуриньюнинг МЮдаги сўнгги ўйини "Ливерпуль"га қарши бўлди. "Қизил иблислар" ушбу баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.



