UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  6 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Кутилган лойиҳа амалга ошди: Саудия Арабистонида янги академия фойдаланишга топширилди Янгиликлар

Кутилган лойиҳа амалга ошди: Саудия Арабистонида янги академия фойдаланишга топширилди

Саудия Арабистонида ёш болалар учун ажойиб академия барпо этилди.

Пойтахт Ар Риёдда жойлашган ушбу академияга Mahd Sports Academy номи берилди. Акаднемия очилиши муносабати билан ФИФА президенти Жанни Инфантино Саудия қиролига табрик йўллади.

Бу масканда 6 ёшдан 12 ёшгача болалар ҳамда қизлар спорт билан шуғулланишлари ва таҳсил олишлари мумкин. Академияни қуришга нима туртки бўлди? Айтиш мумкинки, Саудия Арабистони миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлиги. Саудияликлар Россияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бергач, мамлакат спорт вазирлиги дарҳол йиғилиш ўтказиб футболдаги ҳолатни муҳокама қилди. Шундан сўнг бир қарорга келиниб, замонавий академия барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. 

Эндиликда Саудия Арабистони бир қатор мусобақаларни ўзида ташкил қилиб жаҳон эътиборини қозонмоқчи. Ўтган мавсум ўтказилган Испания ва Италия Суперкубоги ҳамда бокс бўйича жаҳон чемпионати фикримизга мисол бўла олади. Ушбу мамлакат Mahd Sports Academy орқали ҳам бошқалар эътиборини қозонишни мақсад қилган. Бундан ташқари Саудия Арабистонида 2030 йилга қадар яна бир нечта спорт лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда халқаро мусобақаларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика