UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  1 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  3 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  10 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  51

Кутиб олинг, Суперлиганинг йил рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Кутиб олинг, Суперлиганинг йил рамзий терма жамоаси

Ўзбекистон Суперлигасида навбатдаги мавсум ҳам ўз якунига етди.

Бу йил ҳаммамиз учун оғир ва синовли келди. COVID-19 падемияси туфайли ўзбек футболи ҳам анча жабр чекди. Лекин шунга қарамай, ПФЛ Суперлигани тугата олди. Албатта, ички чемпионати бутунлай тўхтатилган айрим давлатларга нисбатан биздаги қийин шароитда ҳам амалга оширилган ишларни таҳсинга лойиқ десак бўлади.

2020 йил тугаб бораётган бир пайтда Championat.asia ўз анъанасига содиқ қолиб Суперлигада йилнинг рамзий терма жамоасини тақдим этади. Бу йил ҳам бир нечта футболчилар ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Шу боис 11талик рўйхатни тузиш осон бўлмади. Ўзига яраша баҳсли тортишувлар ҳам бўлди. Якунда эса сайтимиз ходимлари бир ёқадан бош чиқариб, 11 нафар футболчидан иборат Суперлига-2020 рамзий термасини туздик.

Суперлига-2020. Мавсумнинг якуний статистикаси


Дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Суперлигадаги статискаси: 17 ўйин, 1465 дақиқа, 10та гол ўтказди. 12та қуруқ ўйин, 1та пенальти қайтарди. 

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бу йилни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Насаф"ни ўз пайтида Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов каби посбонлар тарк этган бўлишига қарамай, клуб дарвозабондан қийналиб қолмади. Бу йил эса Абдувоҳид ярқ этиб порлади. У бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди, шунингдек "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Неъматов Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўйнашга муваффақ бўлди.


Ўнг қанот ҳимоячиси - Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912")

Суперлигадаги статистикаси: 23 ўйин, 1918 дақиқа, 12та гол, 3та голли пас.

"Қўқон-1912"нинг бу мавсум 5-ўринни қўлга киритишида жамоадаги кўпчилик қатори Мурод Холмуҳаммедовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Мурод жамоа сардори сифатида барчага ўрнак бўла олди. У 12та гол уриб бу борада айрим ҳужумчиларга нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Шунингдек, узоқ танаффусдан кейин яна терма жамоага қайтди. Шу боис Холмуҳаммедовни рамзий терма жамоа ўнг қанот ҳимоясига қўйдик.


Марказий ҳимоячи - Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")

Суперлигадаги статистикаси: 23 ўйин, 1846 дақиқа.

Ҳусниддин Алиқулов ҳам клубдаги яхши ҳаракатлари орқали миллий терма жамоа бош мураббийи эътиборини қозонди. Майдонда анча тартибли ҳаракат қилувчи Ҳусниддин бу мавсум 23 беллашувда майдонга тушди. У "Насаф"нинг кумуш медалларга эга чиқишида қўлдан келганча ҳаракат қилди. Уни кўпчилик терма жамоамизнинг келажаги дея эътироф этмоқда. Алиқулов рамзий терманинг марказий ҳимоясидан ўрин эгаллади.


Марказий ҳимоячи - Егор Кримец ("Пахтакор")

Суперлигадаги статистикаси: 21 ўйин, 1640 дақиқа, 2та голли пас. 

"Пахтакор" футболчиси Егор Кримец мавсумни бир текис ўтказа олди. Гарчи бу йил гол урмаган бўлса-да, муҳими ўз ишини яхши бажарди. Суперлиганинг 21та ўйинида майдонга тушган Кримец доим астойдил ҳаракат қилди ва жамоасининг чемпион бўлишида муносиб ҳисса қўшди.


Чап қанот ҳимоячиси - Муроджон Тошматов (АГМК)

Суперлигадаги кўрсаткичи: 21 ўйин, 1725 дақиқа, 1 гол, 6та голли пас. 

АГМК бу йил ўз тарихида илк бор учинчи ўринни қўлга киритди. Бу ўринда клуб катта масштабда ишни амалга оширди деса бўлади. Жамоа сафида чап қанот ҳимоячиси Муроджон Тошматов ҳам ажралиб турди. 21 ўйинда ҳаракат қилган футболчи 1та гол уриб, 6 бор голли пас беришга муваффақ бўлди. Муроджон чап қанот ҳимоясидан жой олди.


Марказий ярим ҳимоячи - Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор")

Суперлигадаги статистикаси: 21 ўйин, 1746 дақиқа, 4та голли пас. 

Рамзий терма жамоанинг марказий ярим ҳимоясидан икки нафар футболчи ўрин эгаллаган бўлса, шундан бири "Пахтакор" вакили Одилжон Ҳамробеков бўлди. Ҳамробеков учун бу мавсум бир текис ўтди деса бўлади. У ҳар бир ўйинда бир неча бор рақиблардан устамонлик билан тўпни олиб қўйишга ҳамда жамоасининг ҳужумларини бошлашга муваффақ бўлди. 21 ўйинда ҳаракат қилган Ҳамробеков марказий ярим ҳимоядан ўрин эгаллади.


Марказий ярим ҳимоячи - Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор")

Суперлигадаги статистикаси: 25 ўйин, 2109 дақиқа, 11та гол, 4та голли пас. 

"Бунёдкор" кучли учликка кира олмади, бунга эса бир қатор масалаларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Лекин жамоа сафида бир нечта футболчилар порлади деб айта оламиз. Жамоа сафида бир текис ва яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири Нурилло Тўхтасинов бўлди. 25 ўйинда майдонга тушган Нурилло 11та гол уришга муваффақ бўлди, шунингдек 4та голли пас амалга оширди.


Ўнг қанот ярим ҳимоячиси - Ойбек Бозоров ("Насаф")

Суперлигадаги статистикаси: 24 ўйин, 1897 дақиқа, 5 гол, 6та голли пас. 

Ойбек Бозоров ҳеч шубҳасиз бу йил "Насаф" сафидаги энг яхши икки футболчидан бири бўлди. У майдонга тушган ҳар бир ўйинда ўзини кўрсата олди. 24та баҳсда ҳаракат қилган моҳир ярим ҳимоячи 5 бор рақиблар дарвозасига тўп киритиб, 6та голли пас берди. Ойбек ўз меҳнатлари эвазига миллий терма жамоадан ҳам чақирув олди.


Чап қанот ярим ҳимоячиси - Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Суперлигадаги кўрсаткичи: 23 ўйин, 1940 дақиқа, 6 гол, 14та голли пас.

Рамзий терма жамоа чап қанот ярим ҳимоясидан ҳеч шубҳасиз Жалолиддин Машарипов ўрин эгаллади. "Пахтакор" етакчиси ҳам ушбу мавсумни бир нотада ўтказа олди. Машарипов Суперлиганинг 23та баҳсида майдонга тушиб, 6 бор гол муаллифи бўлди. Лекин 14та голли пас амалга ошириб Суперлигадаги энг яхши натижани қайд этди.


Ҳужумчи орти - Драган Черан ("Пахтакор")

Суперлигадаги кўрсаткичи: 26 ўйин, 2072 дақиқа, 21 гол, 8та голли пас.

Чемпионатимизда яхши савиядаги легионерлар саноқли. Лекин хорижликлар орасида яққол ажралиб турадиган деб бемалол Драган Черанни айтса бўлади. Албатта, Черандек футболчини ўз жамоасида кўришни ҳар бир мураббий хоҳлайди. Сербиялик тўпурар мана бир неча мавсумдирки бир текис ўйин кўрсатиб келмоқда ва ҳақли равишда йил рамзий термасидан ўрин олди.


Ҳужумчи - Бобир Абдухолиқов ("Насаф")

Суперлигадаги кўрсаткичи: 25 ўйин, 1920 дақиқа, 17та гол.

Бу йилги тўпурарлар пойгасида ҳам кураш анча қизғин кечди. Драган Черан 21 гол билан пешқадамликни қўлга киритган бўлса, "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов 17 гол билан иккинчи бўлди ва бу борада Игорь Сергеевни битта голга ортда қолдирди. Абдухолиқов ҳам жамоасининг иккинчи бўлишида муносиб ҳисса қўшди. У шунингдек миллий терма жамоага ҳам таклиф этилди. Шу боис рамзий терма ҳужум чизиғига ушбу футболчини қўйдик. 


Суперлига-2020 рамзий терма жамоаси


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика