Куртуа vs Навас. Натижалар қандай?

Mirjalol Normatov
2 ноя 2018, 20:58
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа ноҳуш натижалар қуршовида.

Бельгиялик бу мавсумда 8 ўйинда қатнашди ва 13 гол ўтказиб юборди. Коста-рикалик посбон ҳисобида эса 7 учрашувда 7 ўтказиб юборилган гол бор.

Куртуа ўйнаган ўйинларда "Реал" фақатгина икки марта ғалаба қозонди. Дарвозабоннинг ўзи умумий 22 сейв намойиш қилди. Навас дарвозани қўриқлаган ўйинларда "қироллик клуби" 5 марта рақибларни мағлуб этди. Костарикаликнинг сейвлари сони 15га тенг. У зарбаларни қайтариш борасида Куртуадан яхшироқ натижа қайд этмоқда.

Маълумот учун Куртуа ёзда “Челси”дан 35 млн евро эвазига Мадридга кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA