Куртуа “Реал”да 32 йил олдинги рекордни такрорлади

11 июл 2020, 09:14
“Реал” Ла Лига 35-тури доирасида “Алавес”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда Мадрид клуби дарвозасини одатдагидек Тибо Куртуа қўриқлади. Куртуа шу тариқа жорий мавсум Ла Лигада 18-марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Натижада Тибо 1987/88 йилги мавсумда “Реал” сафида ушбу рекордни қайд этган Франциско Буйо натижасини такрорлади. Буйо ҳам ўшанда 18 та қуруқ ўйин ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›