

"Daily Mail" хабарига кўра, "қоидабузар" 224 минг фунт жаримага тортилган. Футболчи душанба кунидан буён машғулотларда қатнашмаяпти. Агарда у шу тарзда давом этадиган бўлса, раҳбарият футболчини бошқа жамоага қўйиб юбормайди. 26 ёшли бельгиялик "Реал"га ўтишни истамоқда.
Тибо ўтган мавсумда "Челси" таркибида 46 учрашувда қатнашиб, 47 гол ўтказиб юборди.



