

"Реал Мадрид" клуби асосий дарвозабони Тибо Куртуа бугун жамоа билан умумий машғулотларда қатнашди. Шундай қилиб, Куртуа "Севилья"га қарши Испания Ла Лигаси 11 туридан ўрин олган учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Маълумот учун, Куртуа жароҳати сабаб "Реал Мадрид"нинг сўнгги олтита учрашувини ўтказиб юборганди.


