

"Яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам тўпга эгалик қилди. Уларда ўйин бошида имконият бўлди, мен жамоани қутқариб қолдим, аммо биринчи бўлим охирида ҳакам йўқ пенальтини қўйди. Аспиликуэта тўпга ўйнаган эди. Пенальтини қайтардим, аммо иккинчи зарбага улгурмадим.
Иккинчи бўлимни яхши бошлай олмадик, яхши сейв амалга оширдим. Жамоа ҳужум ташкил қилиш билан банд бўлганида, улар бизни қарши ҳужумда тутиб олишди. Бу "Бавария"га қарши ўйинга ўхшаб кетди. Қарши ҳужумларни қайтариш устида ишлаш керак" - дейди Куртуа.


