UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  25 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1

Кун мавзусидаги қизиқ факт ва оддий ҳақиқат: Мураббийга вақт ва имконият керак! Янгиликлар

Кун мавзусидаги қизиқ факт ва оддий ҳақиқат: Мураббийга вақт ва имконият керак!

Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми якунлангани ва мусобақа жадвалидаги ҳолат бизга оддий ҳақиқатни яна бир бор кўрсатмоқда.

Эътибор беринг, жорий мавсум Суперлигада совриндор бўлган ва жадвалда юқори турган жамоалар ва уларнинг раҳбарияти томонидан мураббийларга берилган имконият самараси мусобақа жадвалида кўзгудек ярқ этмоқда.

Чемпион бўлган "Пахтакор"ни кетма-кет иккинчи йил шоҳсупага олиб чиққан грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Жамоа яхши шаклланди ва ўйин чизгисига эга бўлди. Барқарор ўйин ва ўз услубини яратган "Пахтакор" бу натижага қисқа фурсатда эришмади. Яъни, 2017 йилда келган мураббийга "Пахтакор" раҳбарияти оқилона қарор чиқариб, керакли вақтни берди ва жамоа йилдан-йилга кучайиб, ўсишга эришмоқда. Нафақат ўйин, балки натижа тарафлама ҳам доимий юқори интилмоқда.

"Пахтакор"нинг муваффақияти нафақат мураббийлар штабининг иши, балки раҳбарият томонидан керак пайтда қилинган сабр ва берилган имконият самараси. Арвеладзе "Пахтакор"ни керакли ритмга тушириб олиши учун 2 йил вақт керак бўлди. Ҳозирда эса 3,5 мавсумни ўтказаётган жамоа аллақачон натижа келтиришни бошлаб юборган ва қизиғи, жамоа йилдан-йилга турли хил мусобақалардаги натижаларини яхшилаб келмоқда.


Кумуш медалига учинчи маротаба эга чиққан "Насаф" клуби манзилига ҳам бу мақтовларни йўллаш мумкин. "Насаф"да бу тизим аллақачон йўлга қўйилган. Баҳром Давлатов давридаёқ барпо этилган пойдевор ва бир маромда ишлаб келаётган тизим ҳамда раҳбарият томонидан Рўзиқул Бердиевга кўрсатилаётган ишонч натижасида "Насаф" доимий барқарорликни сақлаб келмоқда. Жамоа муваффақиятларининг асосий сабабчиси албатта бугунги кунда Рўзиқул Бердиевнинг амалга ошираётган тўғри йўналишдаги ишлари. Лекин мураббийга берилган юқори ишонч кредити Бердиевни ортиқча босимдан халос қилиб, хотиржам ишлашига туртки бўлмоқда.

Бу эса клуб раҳбарияти ва ҳомий ташкилот томонидан берилган ишончнинг меваси. Ўртада бир тўхталиш юзага келган ва "Насаф" қаторасига 2 йил медалларсиз қолганди. Бунга асосий сабаб авлодлар алмашуви бўлди. Бердиев қайтадан жамоани яна шакллантириб олиши учун 2 йил вақт талаб этилди ва 2018 ҳамда 2019 йилда ўз ўрнида бўлмаган "Насаф" жорий мавсум яна эски жойига қайтди.

Бу ҳам юқорида айтилган оддий ҳақиқат, яъни мураббийга вақт керак дейилиши бежиз эмаслигини исботлайди.

Жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатида пайдо бўлган янги совриндор жамоа, яъни АГМКнинг муваффақиятлари ҳам бежиз эмас. Клуб 2 йил аввал жамоа кетаётган йўл ҳаритасини ўзгартирди ва Олмалиқда гранд жамоа тузишни режалаштирди. АГМК раҳбарияти бу йўлда Миржалол Қосимовга ишонч билдирди ва мураббийга керакли вақт ҳамда имкониятни яратиб бермоқда. Биринчи мавсум чемпионат доирасида кутилган натижа бермади, лекин жамоа Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги финалларига қадар етиб борди.

Олмалиқ кон металлургия комбинати раҳбарияти ҳам "Пахтакор" ёки "Насаф" каби профессионал клублар каби тўғри қарор чиқариб, Миржалол Қосимовга ишлаш учун ишонч ва имконият тақдим этди. Натижада Қосимов АГМК жамоаси тарихида янги саҳифа очиши учун 2 йил етарли бўлганини кўришимиз мумкин. АГМК ҳам "Пахтакор" сингари йилдан-йилга ривожланиб, жамоа сифатида ҳам яхши шаклланиб бормоқда. Клуб тарихидаги энг яхши натижа қайд этилгани тасодиф эмас. АГМК мисолида Қосимов Ўзбекистон чемпионатида янги қиёфадаги навбатдаги гранд жамоани тайёрламоқда. АГМКда ҳам ишлар тизимли йўлга тушаётгани ва жамоанинг келажакдаги пойдеворига айланадиган академия барпо этилиши режалари ўзбек футболи учун жуда фойдали бўлади.

Суперлиганинг жорий мавсумдаги совриндорлари ("Пахтакор" / Арвеладзе, "Насаф" / Бердиев, АГМК / Қосимов) мисолида клуб раҳбарияти томонидан тўғри олиб бориладиган сиёсат муваффақият сари етаклашини кўриш мумкин. Қизиқ факт ва оддий ҳақиқат.


Нафақат совриндорлар, балки мусобақа жадвалининг юқори қисмида турган дастлабки еттиталикда ("Пахтакор", "Насаф", АГМК, "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Сўғдиёна", "Металлург") мавсум давомида мураббий алмашгани йўқ.

Шу боисдан ҳам мазкур жамоалар қолганларга нисбатан барқарорликни сақлаб туришибди. Қолган еттиталикдаги "Машъал"дан ташқари барча жамоаларда йил давомида қатор мураббийлар истеъфога чиқариб, навбати билан янги номлар келтирилди. Лекин бу жамоа манфаатидан кўра, зарарига ишлагани гувоҳ бўлишимиз мумкин. Фақатгина элитага энди чиққан "Машъал" пастки еттиталикда мураббийини алмаштиргани йўқ. Камтаргина кўринган муборакликлар учун элитада ишончли ўйнаб, жон сақлаб қолиш учун курашмаганининг ўзиёқ барқарорлик ва бу ҳам мураббийга кўрсатилган ишонч меваси.

Нима демоқчи бўлганимизни тушундингиз. Муваффақият истаётган жамоалар натижага эришиши учун фақатгина шароитни ўзи камлик қилади, балки раҳбарият томонидан мураббийга маълум вақт ва имконият берилиши ҳам зарур масала.

Юқоридаги тайёр мисоллар эса мураббийларини қўлқопдек алмаштирадиган ва сабр қилишни билмайдиган клуб раҳбарлари учун ажойиб қўлланма.


Қадрли мухлис, сизда бу борада фикр қандай? Ўз мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика