UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  1 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  124 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Куман: "ВАРга тушунмаяпман" Янгиликлар

Куман: "ВАРга тушунмаяпман"

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига 7-тури доирасида "Реал"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмадик. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Арбитрнинг айрим қарорлари жуда тушунарсиз бўлмоқда. Унинг пенальти борасидаги қарори натижага жиддий таъсир қилди. Пенальтига қадар яхши ўйин кўрсатаётгандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг таъсири катта бўлди. ВАРга тушунмаяпман. ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилмоқда. Жарима майдончаси ичида кийимдан тортиш ҳолатлари оддий вазият ҳисобланади. Беш ўйин ўтказган бўлсак, бирор марта ВАР бизнинг фойдамизга қарор чиқармади. "Хетафе"га қарши ўйиндаги карточкалар... Биз бунга лойиқ эмасдик.

- Ҳакамларга нима дегандингиз?
- "Сиз учун бу пенальтими? Мен учун йўқ". Шундай дедим, бир кун келиб, у менга ВАРнинг Испанияда ишлатилиш тизимини тушунтириб берар.

Тушуняпсизми, бирор марта фойдамизга қарор чиқарилмади. "Севилья"га қарши ўйинда Мессига фол ишлатилганида пенальти йўқдими? "Хетафе"га ҳам икки марта қизил карточка бериш керак эди. Ундан нима учун ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилишини сўрадим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика