UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  8 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Куман: "ВАРга тушунмаяпман" Янгиликлар

Куман: "ВАРга тушунмаяпман"

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига 7-тури доирасида "Реал"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмадик. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Арбитрнинг айрим қарорлари жуда тушунарсиз бўлмоқда. Унинг пенальти борасидаги қарори натижага жиддий таъсир қилди. Пенальтига қадар яхши ўйин кўрсатаётгандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг таъсири катта бўлди. ВАРга тушунмаяпман. ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилмоқда. Жарима майдончаси ичида кийимдан тортиш ҳолатлари оддий вазият ҳисобланади. Беш ўйин ўтказган бўлсак, бирор марта ВАР бизнинг фойдамизга қарор чиқармади. "Хетафе"га қарши ўйиндаги карточкалар... Биз бунга лойиқ эмасдик.

- Ҳакамларга нима дегандингиз?
- "Сиз учун бу пенальтими? Мен учун йўқ". Шундай дедим, бир кун келиб, у менга ВАРнинг Испанияда ишлатилиш тизимини тушунтириб берар.

Тушуняпсизми, бирор марта фойдамизга қарор чиқарилмади. "Севилья"га қарши ўйинда Мессига фол ишлатилганида пенальти йўқдими? "Хетафе"га ҳам икки марта қизил карточка бериш керак эди. Ундан нима учун ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилишини сўрадим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика