UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  3 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  5 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  7 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  9 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Куман: "ВАРга тушунмаяпман" Янгиликлар

Куман: "ВАРга тушунмаяпман"

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига 7-тури доирасида "Реал"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмадик. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Арбитрнинг айрим қарорлари жуда тушунарсиз бўлмоқда. Унинг пенальти борасидаги қарори натижага жиддий таъсир қилди. Пенальтига қадар яхши ўйин кўрсатаётгандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг таъсири катта бўлди. ВАРга тушунмаяпман. ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилмоқда. Жарима майдончаси ичида кийимдан тортиш ҳолатлари оддий вазият ҳисобланади. Беш ўйин ўтказган бўлсак, бирор марта ВАР бизнинг фойдамизга қарор чиқармади. "Хетафе"га қарши ўйиндаги карточкалар... Биз бунга лойиқ эмасдик.

- Ҳакамларга нима дегандингиз?
- "Сиз учун бу пенальтими? Мен учун йўқ". Шундай дедим, бир кун келиб, у менга ВАРнинг Испанияда ишлатилиш тизимини тушунтириб берар.

Тушуняпсизми, бирор марта фойдамизга қарор чиқарилмади. "Севилья"га қарши ўйинда Мессига фол ишлатилганида пенальти йўқдими? "Хетафе"га ҳам икки марта қизил карточка бериш керак эди. Ундан нима учун ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилишини сўрадим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика