

Испания Қироллик футбол федерацияси Куманни расмий ўйинларга қўймайди, сабаби "кўк-анорранглилар" собиқ мураббий Кике Сетьен билан шартномани бекор қилишмаган.
Сетьен битим эрта бузилгани учун компенсация олмоқчи. Қайд этиш керакки, агар "Барса" Сетьен масаласида келиша олмайдиган бўлса, унда на Куманни, на ҳар қандай янги ўйинчини рўйхатдан ўтказа олади.
"Барселона" Ла Лига доирасидаги илк ўйинини 26-27 сентябрдаги уик-эндда ўтказади.



