UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  0 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Куман "Реал" билан ўйиндан олдин нималар деди? Янгиликлар

Куман "Реал" билан ўйиндан олдин нималар деди?

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 7-тури доирасидаги "Реал"га қарши учрашув олдидан шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, иккала жамоада ҳам катта босим мавжуд. Эҳтимол, "Реал Мадрид" сўнгги 2 ўйинда ўз даражасида ўйнамагандир, аммо бу уларнинг "Эл Класико"га тушкун кайфиятда келишларини англатмайди.

"Реал" – босим билан қандай курашиши кераклигини биладиган тажрибали футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар ғалаба қозониш кераклигини тушунишади.

"Реал" заиф ўйин кўрсатишини кутмаяпман, аксинча. Улар учун Рамос ўйнаши жуда муҳим. У ажойиб марказий ҳимоячи, майдондаги харизматик. Унинг мавжудлиги кўп нарсага таъсир қилади.

Класико – ҳар доим ўзига хос бўлган. Биз ўз уйимизда ғалаба қозонмоқчимиз. Шу орқали ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаб, тўғри йўлда эканимизни кўрсатамиз", – деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 24 октябрь куни (Тошкент вақти билан 19:00да) ўтказилади.

Зидан Рамоснинг ҳолати ҳақида гапирди 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика