Куман "Барселона" раҳбариятидан Салоҳни харид қилишни сўради

Alisher
13 сен 2020, 11:50
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман клуб раҳбариятидан "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни харид қилишни сўради.

"Кўк-анорранглилар" устози таркибни кучайтириш учун мисрлик ўйинчига яхши таклиф бермоқчи. Қайд этилишича, керакли маблағни тўлаш каталонияликлар учун осон эмас. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу трансферлар ойнасида "Барселона"ни бир қатор ўйинчилар тарк этади.

Салоҳ 2017 йилдан бери "Ливерпуль" тўп тепади. Форвард ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express