Куман: “Барса” президенти билан трансферларни муҳокама қилдим, аммо …”
04 апр 2021 21:34
Янгиликлар
Куман: “Барса” президенти билан трансферларни муҳокама қилдим, аммо …”
Каталонияликлар устози Роналд Куман жамоани кучайтириш борасида гапирди.
“Олдин айтганимдек, халқаро танаффус вақтида президент ва унинг ёрдамчилари билан учрашув ўтказдик, унда эса жорий ва кейинги мавсумлар билан боғлиқ мавзуларни хотиржам рухда муҳокама қилдик.
Бу барча клубларда юз беради, аммо бошқа жамоалардаги футболчилар ҳақида гапиришни хоҳламайман.
Ҳатто, қайсидир топ футболчи билан шартнома имзолаш имкони мавжуд ё йўқлигидан бехабарман. Трансферлар бўйича гаплашдик, аммо қарорни раҳбар қабул қилади, чунки у клубдаги молиявий ҳолат билан яхши таниш. Мен эса бу ҳақда гапира олмайман”, дейди Куман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар