Кулибали "Наполи"дан кетишга қарор қилди

Alisher
18 мар 2021, 12:08
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши мумкин.

29 ёшли сенегаллик футболчи совринлар учун жиддий тарзда курашадиган клубга ўтишга қарор қилди, ўйинчи шу сабаб неаполликлардан уни трансферга қўйишни сўради.

Ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" катта қизиқиш билдирмоқда, клуб ўйинчи учун 70 миллион фунт тўлашга тайёр.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›