Кулибали: "Челси" Англия Премьер-лигасини юта олади"
02 ноя 2022 12:29
Янгиликлар
Кулибали: "Челси" Англия Премьер-лигасини юта олади"
"Челси" ҳимоячиси Калиду Кулибали жамоасининг Премьер-лига жорий мавсумидаги истиқболи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсум охирида биринчи бўлишимиз мумкин, мен тарих ёзиш учун келдим. Бу ерга Томас Тухель мураббийлигида келгандим, у менинг трансферим билан қизиққанди, кейин уни ишдан бўшатишди. У ҳам, Грэм Поттер ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнашади, "Наполи"да мен тўртта ҳимоячи билан ўйнашга одатланганман. Қийин бўлишини билардим ва бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Аммо сиз ҳеч қачон ўрганишни тўхтатмаслигингиз керак", – деди Кулибали.
"Челси" АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам "Арсенал" билан фарқ – 10 очко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар