UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Кучли спорт менежери минимал имкониятдан максимал фойдаланадиган мутахассис". Германияда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба билан интервью Янгиликлар

"Кучли спорт менежери минимал имкониятдан максимал фойдаланадиган мутахассис". Германияда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба билан интервью

"Машъал" академиясининг йўлга қўйилиши, "Пахтакор"нинг узоқ йиллар чемпионлик юриши, янги иқтидорларнинг етишиб чиқиши сизга нимани англатмоқда?

Албатта, барқарор бошқарувни. Бунда эса ушбу жамоада фаолият олиб борган менежерлар катта жонбозлик кўрсатишган. Баҳром Давлатов ва Самвел Бабаяннинг ташкилотчилик борасидаги ишларига ортиқча таъриф беришимиз шарт эмас, лекин футболимиз сўнгги йилларда бундай шахслар билан мақтана олаётгани йўқ. Биз мана шу мавзу юзасидан айни пайтда Германияда "University of Europe for Applied Science" университетида "Халқаро спорт менежменти" йўналиши бўйича таҳсил олаётган Муҳриддин Йўлдошевни суҳбатга чорладик. 

- Муҳриддин, биринчи бўлиб ўзингиз ҳақингизда ўзбекистонлик мухлисларга айтиб берсангиз...

- Ассалому алайкум. Авваламбор, интервьюга таклиф қилганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, 1996 йил Тошкент вилояти Оққўрғон туманида таваллуд топганман. 6-7 ёшимдан бошлаб спортнинг бир нечта турларига қизишни бошладим. 9 ёшимда дадам илк бор футбол томоша қилиш учун "Пахтакор" стадионига олиб борган эдилар. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши майдонга чиққанди. Анвар Солиевнинг сўнгги дақиқаларда киритган тўпи бизни мағлубиятдан қутқариб қолган. Ўша гол стадиондаги минглаб ишқибозларга ўзгача энергия берди, десам муболаға бўлмайди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан, ўйингоҳ ёнганини айтмайсизми. 2020 йил Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлагач, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида бош мутахассис сифатида меҳнат фаолиятимни бошладим. Мақсадим спорт тизимидаги муаммоларни қуйи поғонадан бошлаб ўрганиш эди. Керакли хулосаларни олгач, бошқармадаги фаолиятимни якунладим. 2021 йилда Германиянинг "University of Europe for Applied Science" университетининг "Халқаро спорт менежменти" йўналиши бўйича магистратура босқичига қабул қилиндим. 4 сместр давом этадиган ўқув мавсумининг дастлабки йилида бизга юқори савиядаги доктор ва профессорлар томонидан дарслар ўтилмоқда. Университетимизнинг Бундеслигада иштирок этувчи "Герта", "Унион Берлин" футбол клублари билан ҳамкорлик шартномаси бўлганлиги учун кейинги йил айнан шу жамоаларда амалиёт ўташни режалаштирганмиз. 

- Ўзининг футбол тизими билан машҳур саналган Италия, Бельгия, Нидерландия каби давлатлар ҳам бор-ку, нима учун айнан Германияни танладингиз?

- Германияни бир нечта сабаблар туфайли танладим. Биринчидан, Германия Европада Англиядан кейин энг кучли таълим тизимига эга давлат. Иккинчидан, немис спорти бутун дунё тан оладиган мутахассисларга эга. Фақат футбол эмас, бошқа спорт турлари ҳам ривожланган. 

- Бугунги кунда футболимиз менежмент соҳасида мақтагулик даражада эмас. Бизга мана шу паллада Германия методикаси мос келади. Бу давлатдан андоза олиб, юртимиз футболида айнан менежмент бўйича туб бурилиш ясай оламизми?

- Мана ҳанузгача мундиал биз учун армон бўлиб келмоқда. Кўпчилик ишқибозлар футболчи ва мураббийларни айблашади. Мен кимдандир айб қидирмоқчи эмасман. Лекин ишончим комилки, жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун нафақат майдондаги, балки майдон ташқарисидаги стратегияни ҳам тўғри танлай олишимиз зарур. Германия методикасидан биринчи бўлиб болалар футболида фойдаланишимиз керак деб ўйлайман. "Одил Жуниор"га ўхшаган лойиҳаларни кўпайтириш даркор.


- Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун доим битта гол, бир очко етмай қолади. Мутахассислигингиздан келиб чиқиб бизга етишмаётган нарсани моҳиятини очиб берсангиз.

- Дастлабки муаммолардан бири — терма жамоада рақобатнинг кучли эмаслиги. Битта позицияда бир нечта кучли ижрочилар бўлсагина мураббийда тактик томондан вариантлар кўпаяди. Майдон ташқарисида қилинадиган ишлардан бири — болалар футболини кескин ривожлантириш. Германия футбол тизимида болалар футболи муҳим роль ўйнайди. Берлиннинг ўзида бундай мактаблар жуда кўп. Улар орасида рақобат жуда кучли. Шу боис Германия терма жамоасида авлодлар алмашинуви тез кечади. 

- Яқинда "Герта" клубининг менежери билан учрашув бўлиб ўтди. Мана шу семинардан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Мазкур семинар спорт менежментида стратегия мавзусида ташкиллаштирилди. Ўзим учун кўплаб маълумот ва хулосаларга эга бўлдим. Семинар якунида "Герта" клуби менежери Эйнштейндан иқтибос келтирди. "Агар муаммони ҳал қилиш учун бир соат вақтим бўлса, 55 дақиқани уни ўйлашга, 5 дақиқани ечимига сарфлардим",- деди. Яъни спортда кўплаб муаммоларни бартараф қилиш учун мукаммал ўрганиб, олдиндан тўғри стратегия танлаб ҳаракатга киришиш керак. Акс ҳолда, узоққа бориш қийин. 

- Нима деб ўйлайсиз, клубларимизда бирорта лойиҳанинг узоққа бормаслиги, менежмент билан боғлиқ муаммолар, аниқ стратегиянинг йўқлигидан дарак берадими?

- Бунинг бир қанча сабаблари бор. Лекин асосийси маблағ ва юқори савияли мутахассислар етишмаслигидир. Бу икки омил бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Яъни бири бўлиб, иккинчиси етишмаса юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Футбол клубларимизда қайси бири бор? Мисол учун, Германиянинг 3-дивизиондаги аутсайдер клубида ҳар доим маблағ билан таъминлаб турадиган ҳомийси мавжуд. Клубларимизни хусусийлаштириб, бир қанча ҳомийлар топиб, кучли менежерларни жалб қилсак, албатта, натижа беради.

- Сизнингча, кучли менежер ким? Йўқдан бор қиладиган мутахассисми ёки бор имкониятдан натижа қила оладиганми?

- Кучли спорт менежери минимал имкониятдан максимал фойдаланадиган мутахассисдир, бироқ унга ишлаш учун имконият бўлиши зарур. Шароит ва имконият бўлмаса, Европадаги энг кучли менежерни олиб келсангиз ҳам, ҳеч нарса қилиб бера олмаслиги мумкин. 

- Берлиндаги ҳаёт тарзингиз ҳақида фикрингизни билдирсангиз...

- Бу ердаги кунимнинг кўп қисми университетдаги дарслар, янги тилларни ўрганиш билан ўтмоқда. 

- Футбол учрашувларига тушдингизми?

- Айни пайтда анча қийин. Пандемия сабабли чипталар кам чиқарилади. Уларнинг аксар қисми фан-клубга аъзо ишқибозлар томонидан олинади. Фан-клубга аъзо бўлмасангиз, чиптани анча қимматга сотиб оласиз.


- Стадион атрофида мухлисларга қандай қулайликлар яратилган?

- Гарчи ўйинларга тушмаган бўлсам-да, арена атрофини кузатиш имкониятига эга бўлдим. Клуб ва мухлислар бир оиладек. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ишқибозлар ўз жамоасини қўллаб-қувватлайди. Жамоалар ҳам уларга ёрдам бериб туради. Хайрия акциялари ташкил қилинади. 

- Билишимизча, Берлинда ўзбекистонликлар бир бўлиб футбол ўйнаб турар экансизлар...

- Берлиндаги ватандошларимиз билан ҳар якшанба ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар, футбол ўйнаймиз. Бу биз учун узоқ йиллик анъана ҳисобланади. 6-7 ёшли болалардан тортиб, 50 ёшгача бўлган ўзбеклар бор. Футбол учрашувидан сўнг ошга борамиз. Жуда кўп юртдошларимиз келишади. Мусофирчиликда бундай учрашувлар катта куч беради. Ёлғиз эканлигингизни сезмайсиз. Бу ерда "Ниҳол" ўзбек-олмон жамияти ташкил қилинган.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча университетни аъло баҳоларга тамомлаб, кучли спорт менежери бўлиб етишиш. Албатта, юртимизга қайтиб, амалга оширадиган лойиҳаларни ўйлаб қўйганман. Худо хоҳласа юртимизга фойдамиз тегиши учун ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика