UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

❗️ Кучлилар сараланди: Наманганда мавсум финали ва даҳшатли афишалар Янгиликлар

❗️ Кучлилар сараланди: Наманганда мавсум финали ва даҳшатли афишалар

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи якунланди.

Унга кўра, деярли барча жуфтликларда фаворит дея баҳоланган жамоаларнинг қўли баланд келди.




Дастлабки тўқнашув, Олмалиқда ўтган "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан бошқа барча жуфтликларда ўз фаворитлари мавжуд эди. Биргина пойтахт дербисида тенг кучли ва жорий мавсум мақсадлари камтарлашган жамоалар ўзаро учрашди. Ўйин ҳам жамоаларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб тенг курашлар остида ўтди ва ғолиб энг охирги босқич, яъни пенальтилар серияси орқали аниқланди. Ўйинда бўлгани каби мазмунлироқ ўйнаган ва устунроқ кўринган "Локомотив" лотереяда омадли чиқди.




Водий дербиси мақомидаги Суперлига вазнидан енгилроқ бўлган Про-лига фаворитларининг ўзаро жанггида "Андижон" Про-лигада бўлгани каби "Турон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финал масаласини ортиқча қийинчиликсиз ҳал этди. Тўғри, биринчи бўлимдаги устунликдан кейин хотиржамликка берилган "Андижон"нинг ўйини бўшашиши натижасида "Турон" киритган икки голдан кейин учрашувда интрига бир муддат "тирилгандек" туюлганди. Аммо "Андижон" барибир биринчи бўлимда ўрнатган устунликни сақлаб қола билди ва кучли жамоа чорак финалга йўл олди.




Тошкентда ўтган "Олимпик" - "Навбаҳор" учрашувида кутилганидек мазмунли ўйинни Кападзе жамоаси намойиш этган бўлса, натижага ўйнаш ҳадисини олган Бабаян бошқарувидаги "Навбаҳор" ортиқча урунишларсиз керакли натижани биргина Жамшид Болтабоевнинг аниқ зарбаси орқали ҳал қилди. "Пахтакор" эса шу куни Тошкент шаҳрининг нариги чеккасида Ғузордан келган Про-лига аутсайдерига ҳам айланиб улгурган "Шўртан"ни хотиржам мағлуб этди.




Навоийда эса "Қўқон-1912" "Қизилқум"га бош оғриқ туғдиришга ҳар қанча уринмасин мезбонлар маҳорат эвазига рақибни ортиқча қийинчиликсиз зарарсизлантиришди ва чорак финал масаласини ҳал этишди. Жиззахда эса "Сўғдиёна" ўйин тарафлама жуда катта муаммога дуч келишига қарамасдан "Машъал"ни қўшимча таймларда ишончли мағлубиятга учратди. Про-лиганинг яна бир вакилига ҳам жисмоний куч етишмовчилиги, ҳам маҳорат даражасидаги фарқ халақит қилди ва натижада "Сўғдиёна" кутилганидан қийинроқ бўлсада чорак финал масаласини ҳал этди.




Олмалиқда ҳақиқий кубок ўйинларига хос тарзда бошланган нимчорак финал учрашувлари айнан Олмалиқда дерби орқали якунланди. Бу тўқнашувда ҳам биринчисида бўлгани каби ғолиб номи асосий вақтда аниқланмади ва экстра таймларга мурожаат қилишга тўғри келди. Фақат бу гал АГМК жамоаси масалани лотереяга қадар чўзмасдан, қўшимча таймларда ғолиб номини аниқлашга эришишди. АГМК "Металлург"га қарши давом этган нохуш сериясини кубок ўйинидаги қўшимча таймларда якунлади.




Шу тариқа Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичидаги барча жуфтликларда кутилган фаворит жамоалар чорак финалга йўл олишди.

Қуръа натижасига кўра, "Локомотив" Қаршига "Насаф" меҳмонига айланадиган бўлди. "Пахтакор" эса Наманганга сафар уюштиришига тўғри келади. Қизиғи, бу икки тўқнашув аввалига чемпионат доирасида ўтса, орадан 3-4 кун ўтгач кубок босқичида давом этади. АГМК эса Андижонга сафар қилса, "Қизилқум" биринчи даврада ажойиб ўйин кўрсатган Жиззахдаги стадионга яна бир бор ташриф айлайди.




Жепаров "Локомотив" устози сифатида дебют ўйинини кетма-кет Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. Жепаров катта футболдаги мураббий ролидаги илк имтиҳонини Рўзиқул Бердиевга топширади. Максим Шацких эса мавсумнинг энг муҳим, ҳал қилувчи финалга тенг ўйинларни қаторасига икки марта ҳар иккала фронтда Наманганда, "Пахтакор" бош мураббийи сифатида тошкентликлар учун бегона бўлмаган Самвел Бабаян бошқарувидаги "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади. Миржалол Қосимов эса Андижонда АГМК собиқ бош мураббийи Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоасига қарши баҳслашади. Улуғбек Бақоевга Жиззахда ҳеч ким қила олмаган ишни бажариб, Суперлига доирасида "тарсаки" тортган Никола Лазаревич "Қизилқум" билан яна бир бор "Сўғдиёна" меҳмонига айланади.




Хуллас, буёғига Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинларида осон, фаворити аниқ ёки ўткинчи ўйинлар деярли қолмаган. Ҳар бир учрашув ўзгача афишага, ўз қадр-қийматига эга баҳслар. Тактик курашлар, айёрона юришлар, ғалаба олтинга тенг бўладиган ўйинлар яқин. Суперлига қанчалик қизиқ ва кескин ўтаётган бўлса, кубок бундан асло мустасно бўлмаслиги ҳақиқатга яқин. Чунки кубокда мақсадсиз жамоалар деярли қолмади. "Локомотив" айнан кубок орқали ОЧЛга саёҳатни ўйлаётган бўлса, Кумиков "Андижон" билан АГМКга совға тайёрлашга уриниши табиий. Олмалиқда "Металлург" билан қийналган АГМК Андижонга осон сафар қилишига кафолат йўқ. Қаршида Жепаров Бердиевга янгича замонавий футбол фалсафасидан дарс ўтадими ёки ўқувчи сифатида дарс оладими, бу ҳам ҳали очиқ савол. Наманганда эса нималар руй беришини олдиндан тахмин қилишга ҳеч ким жазм қилолмаса керак...




 Тошкандий

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика