UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (онлайн ҳисоб)  0 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:18Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  1 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик" Янгиликлар

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Боян Ходак ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Пауло Жозуэ матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий сизни ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйиндан олдин Ўзбекистон футболи Осиёда Малайзиядан анча устун эканини таъкидлагандим. Рақиб жамоа ўз уйида ўйнаётганлиги сабаб биз катта босим кутгандик. Аммо биз бунга имкон бермадик. Рақиб кам имкониятлар яратди. Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик. Бундан ташқари уч марта қарши ҳужумда яхши вазиятлар яратдик. Бу вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва ўйин пенальтилар сериясигача борди. Серияда эса омад бизга кулиб боқди. Кеча клубимиз кичиклиги ва жуда кам бюджетга эга эканлигини айтгандим. Бугунги ғалаба биз учун жуда катта натижа бўлди. Биз давом этамиз. Бу натижа биз учун орзу эди ва орзуимиз учун курашишда давом этамиз. 

- Учрашувнинг энг яхши футболчиси Пауло Жозуэнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биз жуда яхши ўйнадик, айниқса ҳимояда. Менимча бугун ҳимоядаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Ҳимоядаги йигитларга катта раҳмат. Тўғри бизда муаммолар бўлди, сабаби рақиб ўз уйида, мухлислари қаршисида ўйнаётганди. Охирида эса биз ғалаба қозонишни уддаладик. Дарвозабонимиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Бугунги ўйин учун ҳаммага раҳмат.

- Бу ғалаба ОФК кубогида сиз учун шу пайтга қадар эришилган энг катта натижами? Финалда қандай синовлар бўлишини кутмоқдасиз?

- Бугунги рақиб олдингиларга қараганда анча кучли эди. Виетнам жамоаси билан бўлган ўйинга солиштирсак ҳам бугунги рақиб анча савияли эди. "Сўғдиёна"нинг аввалги ўйинларига эътибор берсангиз, жамоа жуда кўп вазиятлар яратганини кўришингиз мумкин. Биз эса бунга имкон бермадик. 

- Пауло Жозуэ ўтган матбуот анжуманида менга гол уришни аҳамияти йўқ, асосийси жамоамнинг ғалабаси деган фикрни билдиргандингиз. Мана бугун ҳеч ким гол ура олмади. Жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри, бугун гол ура олмадик. Сабаби, биз бугун ҳимояда ўйнадик. Шундай бўлса ҳам бугунги ўйиндан мамнунман. Дарвозабонимиз ҳам бизни қутқарди. Ўйиндан гол ура олмаган бўлсак ҳам пенальтилар серияда бешта зарбани ҳам аниқ бажардик. 

- Финалда сизларни "Сўғдиёна"дан ҳам кўпроқ ҳужум қиладиган жамоа кутмоқда. Уммон жамоаси жуда кўп ҳужумлар қилади, бунга жамоангиз тайёрми?

- Менинг мураббийлик вазифам уларни тўхтатиш. Уларнинг имкониятларни чеклаш. Биз бу ишни Виетнамда, Ҳиндистонда ва бугун уддалай олдик. Уммон жамоасига қарши ҳам бунга уриниб кўрамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика