Ку Жа Чол: “ЖЧга келишимиздан олдин Корея терма жамоасида кайфият яхши эмасди”

Narzulla Saydullayev
17 июн 2014, 18:49
Жанубий Корея терма жамоаси сардори Ку Жа-Чол жаҳон чемпионатидан олдинги омадсиз ўйинлардан кейин Бразилияга ёмон кайфиятда етиб келишганини тан олди.
Осиёликлар сўнгги беш ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учраб, 11 гол ўтказиб юборишган. Охирги ўртоқлик учрашивида кореяликлар Ганага 4:0 ҳисобида енгилишган.

“Жамоамиз кайфияти яхши эмас эди, аммо ганаликлардан учралган мағлубиятдан сўнг кайфият янада ёмонлашди. Бразилияга келганимиздан сўнг йигитлар ўзига келиб олишди. Россия билан учрашувда ўз кучимизга ишонамиз” – дейди 25 ёшли ярим ҳимоячи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com