

Қайд этилишича, 33 ёшли футболчи фақат иккита сценарийни кўриб чиқади: "Реал" билан шартномани узайтириш ёки фаолиятини якунлаш. Немис футболчиси қарор қабул қилиш учун ўйлаб кўрмоқчи. Кроос ҳамон "қаймоқранглилар"нинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолаётгани сабабли қолишга қарор қилиши мумкин.
Тони Кроос 2014 йилнинг ёзидан бери "Реал"да ўйнамоқда. Жорий мавсум Кроос 19 та учрашувда 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



