Кроос: “Иккиси ҳам “Реал” трансфер қилишни хоҳлайдиган футболчилар, аммо мен клуб президенти эмасман”

Eldor Akmurzayev
11 янв 2022, 08:10
“Реал” хавбеки Тони Кроос ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ва “Боруссия Д” аъзоси Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

“Уларнинг шартномаси ва даражаларини ҳисобга олсак, икки ҳам трансфер бозоридаги энг талабгор футболчилар ҳисобланади.

“Реал” доимо энг зўр ўйинчилар учун курашади ва улар шу тоифага киради. Бироқ, ҳаммаси нима билан тугашини айтолмайман, чунки мен пресидент эмасман”, дейди Кроос.

Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 18 ўйинда қатнашиб, 9+8 натижа кўрсатиб турибди. Холанд эса Бундеслигада 13 учрашувда 12 та гол урди ва 6 ассистни ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports