Кристиан Эриксен "Милан"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 18:40
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Олдинроқ футболчининг хизматларига "Бавария", ПСЖ ва "Арсенал" каби жамоалар томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди. Бироқ "Милан" клуби "Интер"га яхшироқ таклиф билан чиқаётгани боис, ҳамшаҳарининг таклифини қабул қилиши кутилмоқда.

Эриксен 2020 йилнинг январь ойида 27 млн евро эвазига "Тоттенхэм"дан "Интер"га ўтганди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 9 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport