Кристиан Эриксен: “Мақсадимиз - Европа лигасида ғолиб чиқиш”

Tolibjon Qosimov
8 ноя 2013, 15:47
“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен, Европа лигаси 4-тур гуруҳ босқичи доирасида “Шериф”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг, жамоанинг келажакдаги мақсадлари хусусида гапирип ўтди.

- Жамоавий ўйинимизни янада яхшилаш керак. Ўтган ўйинда бизга қарши ҳимояси кучли клуб ўйнади ва биз уларнинг ҳимоясини синдиришга ҳаракат қилдик. Ўйиндан олдин плей-офф босқичига чиқишни мақсад қилган эдик ва масадимизга эришдик ҳам. Бироқ асосий мақсадими Европа лигасида ғолиб чиқиш, - Эриксеннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›