UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  1 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  27 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Кристиан Эриксен ҳақидаги барча хабарлар битта саҳифада Янгиликлар

Кристиан Эриксен ҳақидаги барча хабарлар битта саҳифада

Дания ҳамда Финляндия ўртасидаги ўйинда Кристиан Эриксен ҳушидан кетиб, оғир аҳволга тушиб қолди.

ЯНГИЛАШ



УЕФАдан ҳурматга лойиқ қарор ёхуд Эриксен — Дания ва Финляндия ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси

“Бир футболчи тарихи”. Сиз-у бизга таниш Кристиан Эриксен ҳақида

Дания ФФ директори: "Футболчилар Эриксен билан гаплашишди ва у учун ўйнашмоқда".

19. Германия терма жамоаси аъзолари Кристиан Эриксенга соғлиқ тилашди

УЕФА президенти Эриксенга оид воқеа ҳақида: "Бундай паллаларда футбол оиласининг бирлашуви жуда муҳим"

"Бизнинг вужудимиз Кристиан билан" — "Интер", "Тоттенхэм" ва "Аякс" Эриксенни қўллаб-қувватлади

18. Дания терма жамоаси сардори Симон Кьяер:

• Эриксен тилини ютиб юбормаганини текширди;
• Футболчига тиббий ёрдам берилаётганида Дания терма жамоаси ўйинчиларидан иборат жонли деворни ҳосил қилди;
• Каспер Шмейхель билан бирга Кристиан Эриксеннинг турмуш ўртоғини овутди. Ҳақиқий сардор!


17. Дания ҳамда Финляндия ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 23:30 дан давом эттирилади. Буни УЕФА ҳам тасдиқлади. Биринчи таймнинг сўнгги 4 дақиқаси ўйналганидан кейин 5 дақиқалик танаффус бўлади ва иккинчи тайм бошланади. 


16. Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳушига келди, ўзи мустақил нафас олмоқда ва гаплашмоқда".


15. Даниялик мухлислар: "Кристиан!

Финляндияликлар: "Эриксен!"

Стадиондаги мухлислар даниялик футболчини шундай қўллаб туришди...  Уларнинг ҳар бирига алоҳида #Respect




14. Дания футбол Ассоциацияси: "Кристиан ҳушига келди, шифокорлар шифохонада у билан ишлашда давом этишмоқда"


13. РАСМАН: Финляндия — Дания учрашуви эртага, 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да давом эттирилади

12. Шифохонадан етиб келган хабарга кўра, Эриксенда юрак хуружи рўй берган. Қўшимча маълумотларга кўра, Эриксен стресс ҳолатида бўлган.


11. УЕФА: Эриксен шифохонада, унинг аҳволи нормаллашди.


10. Дания - Финляндия учрашуви қачон давом этиши ҳақида Тошкент вақти билан 22:45да эълон қилинади


9. Кристиан Эриксенни шифохонага олиб кетишди



8. Эриксен майдонни шундай ҳолда тарк этди 


7. Кристиан Эриксенга ёрдам кўрсатилаётган вазият




6. Мана ўша вазият 





5. Дания терма жамоаси шифокорлари майдоннинг ўзида Эриксенни жонлантиришга киришишди ва унинг юрагини массаж қилишди;


4. Футболчилар жиддий воқеа содир бўлганини айтиб, шифокорларни тезлик билан майдонга чақиришди;


3. Дания терма жамоаси футболчилари Кристиан билан содир бўлаётган воқеа ҳеч кимга кўринмаслиги учун махсус айлана ташкил қилишди;



2. Майдонда махсус жонлантирувчи ускуналар билан қуролланган маҳаллий шифокорлар бригадаси пайдо бўлди;




1. Тўхталиш 20 дақиқа давом этди, шундан сўнг Эриксенни касалхонага олиб кетишди; 


Дания - Финляндия учрашуви биринчи тайми охирида Дания терма жамоаси футболчиси Кристиан Эриксен майдонда йиқилиб тушди. У ҳеч ким билан тўқнашмади. Унга тиббиёт ходимлари майдоннинг ўзида биринчи ёрдамни кўрсатишди. Даниянинг бошқа футболчилари мазкур ҳолатни тўсиб туришди. Футболчи ва мухлислар кўзида ёш...

Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика