Кристенсен жароҳат олди

Alisher
17 мар 2022, 12:35
"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат олди.

25 ёшли даниялик футболчи "Лилль"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинини охирига етказа олмади. У жароҳат олди ва 33-дақиқада ўрнига Трвео Чалоба туширилди.

Жароҳат тафсилотлари ва ўйинчининг тикланиш муддати тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади.

Кристенсен жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia