UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  20 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  9 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Янгиликлар

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика