UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25ЖЧ-2022. Кечаги 2 баҳснинг энг яхши футболчилари  0 08:10ЖЧ-2022. Неймар Бразилиянинг йирик ғалабасини кимга бағишлади? Сайтимиз ходими ушбу лаҳзани объективига муҳрлади  0 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун чорак финалнинг охирги жуфтлиги маълум бўлади  2 01:55ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди  72 01:35Мурат Якин: "Швейцария Роналду ўйинга қандай таъсир кўрсатишини яхши билади"  2 01:15Далич: "Япония Хорватияга паст баҳо берди"  4 00:44Роналду кетганидан сўнг МЮдаги атмосфера яхши томонга ўзгарди  15 23:48ФИФА Франциянинг апельяциясини рад этди  3 23:20Ширер: "Франциядан қўрқиш керак эмас. Улар Англиядан қўрқишсин"  3 22:45ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди  140 22:29Сантуш Роналду ўйнамаслиги ҳақида: "Янгиликлар ўқимайман. Эртанги ўйинга энг яхшиларни тушираман"  15 21:48"Арсенал" Санени АПЛга қайтармоқчи  0 21:31Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади  11 21:14Абдулла Абдуллаев: “Мақсадимиз – ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш”  5 21:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Янгиликлар

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
26 сен 22:39:45
ZOKIRJON MAXMUDOV
Бизни футболчилар хам чет эллардан катта катта пулларни ишлаб келиб, ўзларининг худудларидан қуйи лигалардан жамоаларни сотиб олиб ёки нольдан барпо этиб ёшларни тарбиялаб футболимизга фойдалари тегса, орзуга айб йўқ.
   
26 сен 22:01:05
football4fans
Menimcha Zaada futbolga mehr bor. Chunki Pelasning ayollar jamoasi bankrot bo'layotganda o'z yonidan ularni moliyalashtirgan edi. Menimcha o'zida bir "chimdim" bor.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика