

Ўйиннинг 84-дақиқасида ўзининг ўйиндаги иккинчи голини урган Роналду ҳимоячи билан тўқнашиб кетиб, юзини жароҳатлаб олди. Шундан сўнг унинг чап кўзи пастки қисмида ёриқ пайдо бўлди ва унга шифокорлар майдон ташқарисида ёрдам кўрсатди. Майдонни тарк этаётган вақтида Роналду шифокордан телефонини сўради ва юзини камерада кўриб, бир бош силкаб қўйди-да, майдонни норози кайфиятда тарк этди.



