

«Пепе ажойиб мавсумни ўтказди деб ўйлайман. Балки фаолиятидаги энг яхшисидир. Шубҳасиз, у Португалия ва «Реал» сафида энг яхшилардан бири бўлди.
Уни Европа чемпионати рамзий терма жамоасига киритишганидан хурсандман. Менимча мусобақанинг энг яхши футболчиси Пепе бўлди», – дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2016нинг энг яхши ўйинчиси соврини Франция терма жамоаси аъзоси Антуан Гризманнга топширилган.


